Homidov Hasanboy
Hidoyat.uz dan repost
🟢Абёри Али
Ушбу мийқот Пайғамбар алайҳиссаломнинг замонларидан бери “Зул Ҳулайфа” деб номланади. Аммо унинг кўпчиликка маълум бўлган иккинчи номи ҳам бор. У ҳам бўлса, “Абёри Али” (Алининг қудуқлари)дир. Баъзилар бу ердаги қудуқларни Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳуга нисбат беришади. Бу тўғри эмас. Аслида, бу қудуқларни Али ибн Динор кавлатган.
Милодий 1898 йили Али ибн Динор ҳажга бориш ниятида ушбу мийқотга келади. Ўша вақтда мийқотнинг аҳволи жуда ҳам аянчли ҳолатда эди. Али ибн Динор ҳожиларга қулайлик яратиш учун бир нечта қудуқ кавлатади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом намоз ўқиган Зул Ҳулайфа масжидини янгидан қурдиради. Шу тарзда ушбу мийқотни обод қилади. Шундан сўнг ушбу мийқот “Абёри Али” деб ҳам атала бошлайди.
Хўш, Али ибн Динорнинг ўзи ким?
Али ибн Динор Дорфур салтанатининг султони бўлган. Дорфур салтанати (1603–1917) Судан давлатининг ғарбида жойлашган кичик бир давлат бўлган. Ҳозир Судан таркибида.
Али ибн Динор 1898–1917 йилларда ушбу давлатни бошқарган. Ушбу султон Дорфурнинг пойтахти Фоширда Каъбапўш тўқийдиган корхона қурдиради ва йигирма йил давомида Маккаи мукаррамага Каъбапўш юбориб туради.
Ушбу давлатнинг кенглиги Франция давлатичалик келади, аҳолисининг сони 6 миллион нафар бўлиб, деярли барчаси Ислом динига эътиқод қилади. Аҳолисининг 50 фоизидан ортиғи Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган ҳофизи каломлардир. Шу сабабли Африка қитъаси мусулмонлари бу давлатни “Тирик мусҳафлар” юрти дейишади. Аҳолисининг кўпчилиги Ал-Азҳарда ўқишга боради.
Аллоҳ таоло Али ибн Динорни Ўз раҳматига олсин.
✏️Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ
таржимаси
📚"Ҳидоят" журналидан
🧰@HidoyatUz
Кўпчилик мусулмонлар Мадинаи мунаввара яқинидаги Зул Ҳулайфа мийқотини яхши билишади. Мадинаи мунавварадан, Шом диёрларидан Маккаи мукаррамага ҳаж ёки умра зиёратига борадиганлар айнан мана шу мийқотдан эҳромга кирадилар.