platforma.uz dan repost
15 миллион сўмлик маошли бўш иш ўринлари ҳақида фуқаролар нега маълумот ололмаётганига изоҳ берилди
"Фуқароларнинг Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси учун бўш иш ўринлари хусусида маълумот олиш мақсадида call-марказга қўнғироқ қилиб боғлана олмаётгани хусусида ОАВда эълон қилинган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Ҳақиқатдан ҳам, таклиф қурилишда ишлаш истаги бўлган кўплаб юртдошларимизнинг қизиқишига сабаб бўлган. Кун давомида 1000 га яқин қўнғироқ бўлмоқда. Қўнғироқлар сони кўпайганлиги туфайли, лимит (бир пайтнинг ўзида 50 тагача қўнғироқ)дан ошганда узилиш рўй берган.
Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртларимиз учун алтернатив таклиф сифатида телеграм бот ишга туширилмоқда. Эндиликда Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси қурилишида ишлашни истаган ҳамюртларимиз @yangi_toshkent_qurilishi_bot орқали ўзлари ҳақида маълумотларни ёзиб қолдиришса, call-марказ операторлари маълумотда кўрсатилган рақамга кун давомида қайта алоқага чиқади.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ахборот хизмати".
@platformauzb