Komoliddin Ikromov
bakiroo dan repost
"Либераллар" ва "Яшиллар" ғолиб
Агар аввалги параламентдаги ўринлар сони билан чоғиштирилса, кеча тугаган кампаниянинг шартли ғолиблари бу "Либераллар" ва "Яшиллар".
Либераллар палатадаги ўринларини 11тага, 64тагача оширишган, "Яшиллар" эса биттага, 16тагача.
Энг катта ютқазиқ "Миллиятчи"ларимизда (бу ким учун ишора, қизиқ). Улар 7та ўрин йўқотишган (29 ўрин). "Қизиллар" 3та кам (21та ўрин), "сўллар" эса 2та кам (20та ўрин) ўрин билан кифояланишади.
"Либераллар"нинг муваффақияти маъмурий ресурслар асосий омил ҳисобланган бир мандатли округларда таъминланган, улар бир мандатли округлардаги ўринларнинг ярмидан кўпини ўзини қилиб олишган. Агар бир мандатли ва рўйхат бўйича пропорционаллик таъминланганида "Либераллар" 2019 йил даражасида ўринларга эга бўлишган бўларди.
Ҳукумат тузиш учун "Либераллар" "миллиятчилар" билан эмас, масалан, "яшиллар" билан коалиция тузиши мумкин (биргаликда 80 ўрин).
Кампания пайтида бирон номзод ё партия АЭС қурилишига қарши чиқмади, Ўзбекистонни талаётган олигархларни қонун билан чеклаш, энергетик активларни бегоналаштиришни тўхтатиш ва илгари бериб юборилганларини миллийлаштириш, газ экспортини бутунлай тақиқлаш, энергетикадаги битимларни очиқлаш ва шаффофлаштириш, Ҳукумат тарафидан олигархия ва монополистлар фойдасига яширин қарорлар қабул қилишни тақиқлаш, яширин хусусийлаштиришни тўхтатиш, антимонополия органини кучайтириш, амалдорлар харажат ва даромадларини декларациялаш, Россиянинг Украинага босқини, Россиядаги меҳнат мигрантларига бўлаётган босим ва таҳдидлардан ҳимоялаш, пенсия реформаси, пахта нархи, қишлоқ хўжалиги ерларини хусусийлаштириш каби муҳим масалалар кун тартибига олиб чиқилмади.
Ҳа, дарвоқе. Худди аввалги йиллардагидек, сайлов натижалари бўйича "чуқур" маълумотлар, хусусан, ҳудудлар, округ ва участкалар сеткасидаги батафсил маълумотлар (протоколлар қирқимида) эълон қилинмади.