Театр Арбоблари уюшмаси dan repost
#Teatr_ijodkorlari_ijodidan
БАҲОРЛАРГА ЭЛТГИН...
Кўклам нафасига ўхшар нафаси,
Совуқлар заҳрини яширар сал-пал.
Кўнгилда бинафша шивири, саси,
Бизни баҳорларга олиб кет, февраль...
На қиш бу ва на баҳорга ўхшар,
Аросат фаслнинг қилмишими бу?
Шамоллар изиллар, вужуди қақшар,
Яланғоч дарахтлар кечмишими бу?
Қиш, майли феврални сенга бераман,
Қўнглимга босаман қору музларни.
Умид бинафшасин дилдан тераман,
Фақат баҳорларга элтгин бизларни...
Биламан, барибир ташлаб кетасан,
Бахорга элтгувчи йўлларинг ҳам ҳал.
Хоҳла ё хоҳлама мартга етасан,
Бошқа илож йўқдир, уринма, февраль...
Моҳигул ЎКТАМ қизи.
1 февраль, 2022 йил.
БАҲОРЛАРГА ЭЛТГИН...
Кўклам нафасига ўхшар нафаси,
Совуқлар заҳрини яширар сал-пал.
Кўнгилда бинафша шивири, саси,
Бизни баҳорларга олиб кет, февраль...
На қиш бу ва на баҳорга ўхшар,
Аросат фаслнинг қилмишими бу?
Шамоллар изиллар, вужуди қақшар,
Яланғоч дарахтлар кечмишими бу?
Қиш, майли феврални сенга бераман,
Қўнглимга босаман қору музларни.
Умид бинафшасин дилдан тераман,
Фақат баҳорларга элтгин бизларни...
Биламан, барибир ташлаб кетасан,
Бахорга элтгувчи йўлларинг ҳам ҳал.
Хоҳла ё хоҳлама мартга етасан,
Бошқа илож йўқдир, уринма, февраль...
Моҳигул ЎКТАМ қизи.
1 февраль, 2022 йил.