🇺🇿 DAVLAT VA JAMIYAT. 🇺🇿 dan repost
Тайинловлар
➖ Қахраман Сариев Маданият вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қўмитанинг аввалги раиси Рустамбек Курбанов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
➖ Хуршид Сотиев фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари — Фавқулодда вазиятлар профилактикаси департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бунгача у ФВВ Штаб бошлиғининг ўринбосари – қутқарув кучларининг хизмат ва жанговар тайёргарлигини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
➖ Нуриддин Кадиров фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди. Бунгача у Марказий ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
➖ Азамат Мирзаев Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. Бунгача у Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Telegram | YouTube