Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилдиЎзбекистон ва
Туркманистон ўртасида 2025 йил 25 февралдан
эркин савдо режими жорий этилди. Бунинг натижасида, айрим турдаги маҳсулотлардан ташқари икки мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан
божхона божлари бекор қилиниб, ўзаро товарлар савдосидаги
мавжуд чекловлар бартараф этилди ва
савдо тартиботлари соддалаштирилди.
Масалан, Туркманистонга олиб кирилаётган маҳаллий
цемент маҳсулотлари (божхона тўлови 100%),
тўқимачилик матолари (50%),
мебель (50%),
шиша идишлар (50%),
сув иситиш қозонлари (15%),
пластик ва
полипропилен маҳсулотлар (10%),
колбаса ва
гўшт маҳсулотлари (1 кг учун 2 доллар),
пахта ёғи (1 кг учун 1
доллар) б
ожхона тўловлари бекор қилинди.
Божсиз савдо режимининг қўлланиши келгусида икки мамлакат ўртасида инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва саноат кооперацияларини ривожлантириш орқали ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга замин яратади.
Telegram |
YouTube