Javokhir Islomov
Bahodir Ahmedov dan repost
Омбудсман - банклар алданган фуқаролардан кредитни тўлашни талаб қилиб келмоқда
2024 йилда Омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ. Фуқароларнинг шахсий маълумотлари асосида турли тижорат банкларидан кредит ажратиш ҳолатлари сезиларли даражада кўпайган. 2023 йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га кўра, мурожаатлар юзасидан Ички ишлар органлари терговчилари томонидан тижорат банкларига ушбу фуқаролар кредит маблағларидан ўзлари фойдаланмаганлиги ҳамда фуқаровий даъвогар деб топилганлиги, шунингдек, айбдор шахслар топилгунига қадар кредит қарздорлиги ҳамда унга фоизлар ҳисоблашни тўхтатиб туриш юзасидан топшириқлар юборилган. Лекин банклар алданган фуқаролардан кредитни тўлашни талаб қилиб келмоқда.
Омбудсманга 2024 йилда фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Бу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ.
Мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини Click компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда, онлайн кредитлар расмийлаштирган. Айрим ҳолатларда эса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.
Марказий банк томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йилда фирибгарлик йўли билан фуқаролар номига онлайн кредит ажратиш орқали 463 та ҳолатда қарийб 15 млрд. сўм миқдорда моддий зарар етказилган.
👉@bahodirahmedoff👈