Замбаракнинг ўқи dan repost
Трамп Канада ва Мексикага қўйилган божларнинг бир қисмини бир кун ўтибоқ бир ойга бекор қилибди.
Божларнинг ҳаммасини эмас, баъзиларини. Бутунлайга эмас, бир ойга.
Бир ойдан кейин яна шантаж бошланади.
Хичкок, мардмисан? Мард бўлсанг битта гапингда тур. Божларни киритдингми, энди кўзингни қисиб ўтир.
Йўқ, яна ўйин, яна вайсаш.
Ҳайриятки Жастинжон бугун Трамп билан суҳбатида унга ён босмапти ва Канада АҚШ учун қўйган божларни бирортасини бекор қилмапти. Муҳтарамнинг сўзларига кўра, қачонки Трамп божларни батамом бекор қилса, Канада ҳам шундай йўл тутади. Унгача Канада божларидан воз кечмайди.
Провинциялар бош вазирлари ҳам ортга чекинишмаяпти. Барча провинциялардаги дўконлардан АҚШ алкоголь махсулотлари олиб ташланяпти. Онтарио Илон Маскнинг Starlink компанияси билан тузган бир неча юз миллион долларлик шартномани бекор қилибди. Душанбадан бошлаб АҚШга экспорт қилинадиган электр энергиясига ҳам 25 фоизлик бож жорий қилинибди.
@zambarakning_oqi