Homidjon Ishmatbekov dan repost
- Нима қилдинг ўзингга?
- Ўзимни ўлдирмоқчи бўлдим, азобдан қутилиш учун.
- Ўлимдан кейин азобдан қутилишингни қаердан биласан, ўлимдан кейин сени нималар кутаётганини биласанми?
- Ҳар ҳолда бу дунёдаги аҳволимдан яхшироқ бўлади.
- Бу сени тахмининг холос, одамлар тахмин билан ўзларини ўлдирмайдилар.
- Нима қилай, энди менга нима қолди?
- Сабр қилиб, ҳукмимизни кутишинг.
- Сабр қилдим.
- Яна бир кун сабр қил.
- Эртага ҳам бугундан яхши бўлмайди.
- Қаердан биласан? Кунларни сен яратдингми? Ўзингни сен яратганмисан?
- Йўқ.
- Унда билмаган нарсанг ҳақида қандай қилиб ҳукм чиқарасан ва ўзингга тегишли бўлмаган нарсада қандай тасарруф қиласан?
- Бу менинг ҳаётим, у менга танглик қилди.
- Биласанми, сенга эртага нималар ҳозирлаб қўйилган?
- Йўқ.
- Унда бу ҳаёт сеники эмас.
- Мени яшагим келмаяпти, ўлишимга қўйиб беринглар. Мени тинч қўйинглар, раҳм қилинглар!
- Агар сени ўз ҳолингга қўйсак, биз сенга раҳм қилмаган бўламиз. Биз сени ўз хоҳишингдан қайтариш орқали раҳм қилиб турибмиз. Агар бепарво бўлсак, ҳалок бўласан.
- Ҳалок бўлсам бўлаверай, фақат ўлсам бўлди! Ҳалок бўлишни истайман!
- Ҳалок бўлиш сен ўйлагандек гўр остида тинч ухлаш эмас.
- Мен бор-йўғи ҳозирги аҳволимдан қутулишни истайман, бўлди.
- Ҳатто дўзахга ҳама?
- Бу дунёдаги азобдан бошқа яна қандай дўзах бўлиши мумкин?
- Сен ўйлайсанки, фақат ҳис қила оладиган жаннат ва дўзах бор, холосми? Ўйлайсанки, бизда фақат бу дунёдан бошқа нарса йўқми? Ўйлайсанки, Ер курраси каби кичик ва муаллақ чанг зарраси каби жойдан бошқа ҳеч нимамиз йўқми? Сенинг шубҳа ва хато фикрларингга ҳайф бўлсин!
- Мен бу ҳолатдан қаттиқ чарчадим. Барча йўллар мен учун берк. Ер ва осмон менга ёпилди. Бўғилаяпман. Дунёдан чиқиб кетмоқчиман. Чиқиб кетмоқчиман.
- Ҳеч бўлмаса бир неча дақиқа сабр қилолмайсанми? Ҳали кўрмаган эртанги туҳфамизни қабул қилишдан бош тортяпсанми?
- Мен кўрадиганимни кўриб бўлдим.
- Бу Биздан ноумидлик ва Бизга нисбатан ёмон гумон, қудратимизга шубҳа билан қараш. Энди Биз ҳам сени ҳикматимиз ва иродамизни инкор этганинг учун рад этамиз. Сен ўзингни ўзинг ўлдиришга қарор қилдинг. Бор, Биз ҳам сени ўлимингга қўйиб бердик.
Ўша кеча у ўзини катта матога осиб қўйди ва ўлди. Унинг тўртинчи бор қилган бу ҳаракатидан кейин уни қутқариш учун қилинган барча ҳаракатлар самарасиз бўлди.
Эртаси куни тонгда барча газеталарда оламшумул янгилик эълон қилинди: у азоб чекаётган касалликнинг давоси топилган эди.
Аммо у энди йўқ эди. У инъомни кута олмади. Неъмат берувчига, инъомига ношукрлик қилди ва ўз жонига зулм қилди. Кўрмаган эртасини, раҳмли зотнинг раҳматини ва тадбирини инкор этди.
У ўзининг жонини раҳм-шафқатсиз, абадий азобга олиб чиқиб кетди..
Мустафо Маҳмуд, "Қайноқ нуқта".
https://t.me/tuhur