Алимов Ахрорович Илес
Zafarbek Solijonov dan repost
Протез-орторедия воситалари кимларга бепул берилади?
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги май ойида муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш мақсадида янги тизимни ишга туширган эди.
Ушбу тизим муваффақиятли тажрибадан сўнг, 1 октябрдан республиканинг барча ҳудудларида ишлаб келмоқда. 1 ноябрдан бошлаб эса, Агентлик томонидан муҳтожликни аниқлаш ишлари янада фаоллашди.
Протезлар ногиронлиги бўлган шахсларга ( Тиббий-ижтимоий экспертиза хулосаси асосида) ва пенсия ёшидаги ногиронлиги бўлмаган шахсларга (Врачлик маслаҳат комиссиясининг тиббий хулосаси асосида) бепул берилади.
Қайд этилишича, агентлик томонидан ҳозирга қадар 80 минг нафар ногиронлиги бор шахслар қамраб олинган. Йил охирига қадар эса 100 минг нафар қамраб олиниши режалаштирилмоқда.
Протез-ортопедия воситаларига эҳтиёжи бўлган шахслар «Инсон» марказлари ва маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга ёки 1140 қисқа рақами орқали Call-марказга мурожаат қилишлари мумкин.
👉 @Zafarbek_Solijonov