𝐿𝑜𝑙𝑎 𝐼𝑙ℎ𝑜𝑚𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛𝑜𝑣𝑛𝑎 dan repost
Давоми...
Инсон ҳар куни уйдан тижорат ёки бирон иш учун ғавғоли бозорга бориб, халқ ичига аралашади. Улар билан гаплашади.
Бу суҳбатлар баъзи инсонларни залолатга тушириб қўйиши мумкин.
Шайтон, нафси аммора ҳар дам инсонни оёғидан чалиши мумкин.
Шу боис Аллоҳдан ёрдам сўраш ва шундан кейингина иш бошлаш лозим.
Гоҳида инсон уйидан умид билан чиқиб, тушкунлик ва саросимага туширувчи бу ҳаётда умидсиз ҳолатда уйга қайтиши мумкин.
Бу серғалва оламда киши шайтон ва нафси ҳавосига эргашиб, бошқаларга озор етказиши ёки бировни жаҳолатга дучор қилиши ҳам мумкин.
Инсон уйидан чиқаётганида мана шундай қўрқинчли ва таҳликали муҳитга кираётганини билиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган муборак дуони ўқиб, Аллоҳга сиғинса, моддий ва маънавий фожиаларга сабаб бўлувчи таҳликалардан узоқлашиб, турли файзу баракотларга ноил бўлади.
Инсон фақат шундай муборак йўллардан юрибгина ҳар хил офат ва балолардан паноҳ топади.
Лола Илхомиддиновна

Пайғамбаримиз алайҳиссалом шуларни ўйлаб, дуоларини Аллоҳнинг исми билан бошлаганлар. Аллоҳга таваккал қилганларидан сўнг, шайтон васваса қилиб, залолатга кетишдан ва бировларнинг залолатга туширишидан паноҳ сўраганлар.
Шайтон, нафси аммора ҳар дам инсонни оёғидан чалиши мумкин.
Шу боис Аллоҳдан ёрдам сўраш ва шундан кейингина иш бошлаш лозим.
Гоҳида инсон уйидан умид билан чиқиб, тушкунлик ва саросимага туширувчи бу ҳаётда умидсиз ҳолатда уйга қайтиши мумкин.
Бу қўрқинчли оламга кирмасдан олдин Аллоҳга сиғиниш энг катта дастак бўлади.
Шу буюк дастакдан бошқа дастак йўқ. Буни яхши билган одам турли туман ёмонликлардан асровчи Аллоҳнинг инояти билан қўриқланади.
Бу серғалва оламда киши шайтон ва нафси ҳавосига эргашиб, бошқаларга озор етказиши ёки бировни жаҳолатга дучор қилиши ҳам мумкин.
Инсон уйидан чиқаётганида мана шундай қўрқинчли ва таҳликали муҳитга кираётганини билиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатган муборак дуони ўқиб, Аллоҳга сиғинса, моддий ва маънавий фожиаларга сабаб бўлувчи таҳликалардан узоқлашиб, турли файзу баракотларга ноил бўлади.
Бу муборак дуо мусулмонман деган ҳар бир инсон учун жуда муҳим, мукаммал дуодир.