ELTUZ dan repost
4 СИНФ ҚИЗ ЗЎРЛАНДИ ВА ҲОМИЛАДОР БЎЛДИ – ПРОКУРАТУРА, ОМБУДСМАН, ВАЗИРЛИК ТОМОШАБИН
Бухоро вилояти Пешку туманиди 39-мактаб директори Ф.Рўзиевнинг 8-синфда ўқийдиган жияни шу мактабдаги 4-синф қизчани зўрлади. Ҳозир 5 синфга ўтган қизалоқ 5 ойлик ҳомиладор.
Қизчанинг ота-онаси турли идораларда сарсон. Мактаб маънавиятчиси эса «онаси эплолмаган бузуқ қизни биз қандай эплаймиз» деб 4 синф гўдакни айблаган.
Бу жиноятга ММТБ бошлиғи Фарруҳ Қурбонов ҳеч қандай муносабат билдирмади. Иддаоларга кўра Фарруҳ Қурбонов 2 минг АҚШ доллари пора эвазига Ф.Рўзиевни директор қилиб тайинлаган.
4-синф қизнинг зўрланиб ҳомиладор қолганини Пешку туман прокуратураси ҳам билади. Лекин жиноят босди-босди қилинмоқда.
Мактаб директори Ф.Рўзиев бундан бир неча йил аввал коррупция сабабли ишдан бўшатилган. Бироқ бошқарма бошлиғи Фарруҳ Қурбонов уни ими-жимида яна мактаб директори лавозимига тайинлади.
Ҳозир бу жиноятни содир этган ёш зўравонга директор амакисининг соясида ҳеч қандай чора кўрилмаяпти.
Жабрланувчини айблаш, айниқса, қизларни айблаш ўзбек жамиятида кенг тарқалган иллат. Лекин 4-синф қизни бузуқ деб аташ ҳеч қайси ақлга сиғмайди.
Республика Бош Прокуратураси, Омбудсман, мактаб ва мактабгача таълим вазирлигидан қатъий ҳаракат талаб қиламиз.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube