ELTUZ dan repost
СОЛИҚ ХОДИМЛАРИНИНГ ДАРДЛАРИ: ОДДИЙ ҲОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ҚАЧОН ҲИМОЯ ҚИЛИНАДИ?
Ассалому алайкум, Элтуз,
Биз Навоий вилоятидан ёзмоқдамиз. Вилоятимиз ҳудуди мамлакатдаги энг катта вилоятлардан бири ҳисобланади. Аммо солиқ ходимларининг шароитига эътибор қаратиш зарур. Солиқ инспекторларининг хизмат автомобиллари йўқ, фермерларга, тадбиркорларга ва маҳаллаларга бориб келишга улар кўп қийналиб, ўз ҳисобидан таксига пул сарфлашга мажбур бўладилар. Қишлоқлар ва овуллар ўзаро узоқ масофада жойлашганини ҳисобга олсак, бу масала янада оғирлашади.
Элтуз, сиздан миннатдормиз. Картошка пули, премия ва ойлик маошлар каби масалаларда ҳақиқатни айтишингиз биз учун жуда муҳим. Ҳозир шов-шувлар бор, ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.
Бироқ, солиқ тизимида ҳар ҳафта ўтказиладиган "секс-селекторлар" (бирорта раҳбар бундан бехабар эмас!) қуйидаги ҳолатларни янада мураккаблаштирмоқда.
Раҳбарлар ўз муаммоларини ҳал қилиб, "оддий" ходимларга қийинчиликларни юкламоқдалар. Вилоят ва туманлардаги раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари яхши яшамоқда. Чунки уларнинг бошқа манбалари бор. Аммо оддий ходимларнинг косаси ҳали ҳам оқармайди.
Маҳалла еттилиги ишни янада оғирлаштирди. Ҳамма бу ҳақда яхши хабардор. Қўмита томонидан чиқарилган 333-рақамли буйруқда раҳбарлар ходимларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш мажбуриятлари ҳақида аниқ ёзилган. Аммо раҳбарлар бу буйруққа амал қилмаяпти. Улар ходимларнинг бола-чақаси ҳақида қайғуришмайди. Биз эса картошка пули, йўл кира пули ва овқат пули сингари ҳақларимиздан маҳруммиз.
Касаба уюшмаси ташкилоти мавжуд, аммо улар фақат ўз манфаатларини кўзлашади. Ойликларимиздан 1% ушлаб қолинади, лекин улар картошка, гурунч, овқат пули, йўл пули ва бошқа имтиёзлардан баҳраманд. Ҳатто 8 март байрамида эркак касабачиларга мукофот пули берилади "уларнинг хотини бор" деган важ билан. Лекин оддий ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилинмайди.
Илтимос, бизнинг муаммоларимизни янада кенгроқ ёритиб беринг. Балки, ҳурматли раҳбарларимиз ва ҳукуматимиз бу муаммоларга эътибор қаратиб, бизларнинг ҳаётимизда ўзгариш ясар.
Олдиндан раҳмат!
Бундай муаммоларни очиқлаш орқали ислоҳотлар қилинишига умид қиламиз. Элтузга ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз.
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube