M
MOSH OLAMIZ
𝗙𝗘𝗥𝗠𝗘𝗥.𝗨𝗭 dan repost
⚡️193-СОНЛИ ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ: Қисқача тафсилотлар...
“Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабул қилинди
Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:
1). Қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
▫️“ААА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
▫️“АА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
▫️“А” тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
▫️“ВВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
▫️“ВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
▫️“В” тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;
2). Қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган, шунингдек, Президент Фармонига мувофиқ, 4 ва 5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига уларнинг рейтинг даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;
3). Тадбиркорлик субъектларининг рейтинг даражаси:
▪️пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3 ой давомида сақлаб қолинади;
▪️юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.
2025 йил 1 январдан subsidiya.mf.uz платформасида тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари, муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади, дейилади хабарда.
🟢🟢🟢
Фермерларимиз ила ҳамнафас:
➡️ FERMER.UZ