Komoliddin Ikromov
bakiroo dan repost
Пайдо бўлаётган рақобатни ҳам ўз қўлимиз билан ўлдирамиз
Лицензияси 6 ойга тўхтатиб қўйилган Агросаноат биржасидан ташқари яна бир биржа – фаолиятини бошлаганига ҳали бир йил бўлмаган Тошкент товар хомашё биржаси (eBirja) ҳам бор экан.
Аммо унинг тақдири ҳам номаълумлигича қоляпти. Тошкент товар хомашё биржаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган учинчи ва энг ёш биржа ҳисобланади. 2024 йил 15 майда лицензия олган биржа 6 ойлик синов муддатидан сўнг, 2024 йилнинг 15 ноябридан юқори ликвидли товарлар сегментида ишлаб келмоқда.
Бироқ, 2025 йил 17 январдаги «Пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини қўллашни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ПФ-7-сонли) фармони билан устав фондида 50 фоиз ва ундан юқори давлат улуши бўлган юридик шахслар томонидан биржа савдоларида сотилиши белгиланган юқори ликвидли товар ва хомашёлар 2027 йил 1 декабрга қадар фақат Республика товар хомашё биржаси орқали реализация қилиниши белгилаб қўйилди.
Мазкур фармон билан Тошкент товар хомашё биржаси фаолияти ҳам де-факто тугатилмоқда. Қизиғи, фармонда пахта етиштириш ва унинг савдосини ривожлантириш, шунингдек, биржа савдоларида янги инструментларни жорий қилиш кўзда тутилган.
Бироқ ими-жимида барча товарлар савдосида монопол ҳуқуқ Республика товар хомашё биржасига бериб юборилмоқда.
Ачинарлиси, биржалар ўртасида рақобатни ўлдирадиган ва Ўзбекистонда ягона биржа қолдирадиган мақсадли ҳаракатларда бевосита ва билвосита Рақобат қўмитаси ҳам иштирок этмоқда.
Тўхтатинглар самолетни, тушиб қоламан.