🇺🇿 DAVLAT VA JAMIYAT. 🇺🇿 dan repost
#китоблар_ҳақида
Уоррен Баффет — дунёнинг энг машҳур инвесторларидан бири. У ўз муваффақиятларини доимий ўрганиш ва китоб ўқишга боғлайди. Қуйида айнан у томонидан тавсия қилинган бешта китобга тўхталиб ўтамиз:
➖ “Ақлли инвестор”, Бенжамин Грэм. Бу китоб инвестиция ҳақида ёзилган энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади. Унда Бенжамин Грэм узоқ муддатли инвестиция стратегиялари ва рискни бошқариш тамойилларини ўргатади.
➖ “Бизнес cаргузаштлари”, Жон Брукс. Китобда йирик компанияларнинг тарихий воқеалари ва қийин қарорлар қабул қилишдаги тажрибалар батафсил таҳлил қилинган. Баффет бу китобни бизнес стратегиялари ва инсоний хатолардан сабоқ олиш учун муҳим деб ҳисоблайди.
➖ “Оддий акциялар ва ноёб фойда”, Филип Фишер. Бу китоб компанияларни таҳлил қилишнинг ўзига хос усулларини ўргатади. Фишер китобида компанияларнинг узоқ муддатли ўсиш имкониятларини баҳолаш ва сифатли менежментни танлаш бўйича қимматли тавсиялар бериб ўтган.
➖ "Бечора Чарлининг алманахи", Чарльз Мангер. Баффетнинг доимий ҳамкори бўлган Чарльз Мангернинг қарашлари, қарор қабул қилиш жараёнлари ва фалсафаси бу китобда жамланган. Бу асар нафақат сармоя, балки ҳаётий қарорлар қабул қилишга оид кўплаб дарсларни ҳам ўз ичига олади.
➖ “Энг муҳим нарса”, Ховард Маркс. Китоб инвестиция хатарларини бошқариш ва бозорлардаги эҳтимолий имкониятларни кўра олиш ҳақидаги тушунчаларни оширишга ёрдам беради. Маркснинг фалсафаси Баффет томонидан юқори баҳоланган ва бу китоб инвесторлар учун қимматли қўлланма ҳисобланади.
Telegram | YouTube