✒️Истихора.
Қайнопасининг қўнғироғидан кейин кайфияти тушиб кетган Наиманинг қўли ишга бормай қолди. Шу оила жуда ёққан эди, ўғлимга ҳам қиз маъқул келганди, улар томонга нима дейман? Ўзбошимча бўлиб кетибсизмиш. Улар айтган қиз кўнглимга ўтирмаса нима қилай?
Ўйлаб-ўйлаб, турмуш ўртоғига ёрилди.
— Адаси, Фазилат опам келин томон бўлмайди, мен айтган жойга боринглар, деяптилар, энди нима қиламиз? деди.
Эри индамади. Яна ўзига қолди. Эртага бир гап бўлса Сен қилгансан! дейишга осон...
Кечаси истихора номозини ўқиди. Жойнамозда узоқ дуо қилди. Охири Аллоҳим, меҳрибоним, мен ғойибни билмайман, ўзинг билгувчисан. Шу келин ўғлимнинг бу дунёси ва охирати учун хайрли бўлса, уни хонадонимизга хайрли қилиб юбор, дунё ва охиратимиз учун хайрсиз бўлса, ўзинг биздан узоқлаштир...
Кўнглида ярим хавотир, ярим умид билан ухлаб қолди
Туш кўрибди.Тушида қўлида каттагина кўмир парчасини ушлаб турганмиш, негадир кўмирни ювибди, юваверибди, бир пайт қараса, қўлидаги кўмир эмас, қуйма тилла-ёмби эмиш! Руҳида бир енгиллик туйди. Аллоҳ аён қилган эди. Ёмон деб олган келини бебаҳо бўлиб чиқади! Аллоҳга таваккал қилиб тўйни бошлаб юбордилар. Тўй ўтиб, араз-гиналар унутилди. Чаққон, ўн бармоғида ўнта ҳунари бор эди келиннинг. Юзларида қуёш порлар, меҳнат қилиб, меҳр улашиб чарчамас, ибодатларга ҳам улгурарди. Наима ўзига Қуръон ўқишни ўргатаётган келинини дуо қилиб ўрнидан турган ҳам эдики, телефони чақириб қолди. Синглиси. Совчиликка бормоқчи экан. Маслаҳат сўраб қўнғироқ қилибди.
— Ҳеч кимдан маслаҳат сўрама, Аллоҳ билан гаплаш, истихора ўқи, ғойибни фақат Қодир эгам билади, деди.
Бандаси қайданам билсин...
Феруза Салходжаева.
ОТИНОЙИЛАР