Учта вазирликнинг қарийб 400 нафар раҳбар ходими 449 та бизнесга эгалиги аниқланди
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ходимларининг фаолияти ўрганилганда, 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида иштирок этиб келаётганлиги аниқланган.
Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та тадбиркорлик субъектида, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та тадбиркорлик субъектида, ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик қилган.
Агентлик томонидан ушбу қонунбузарликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирликларга тақдимномалар киритилган.
Vodiy24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube