#Атиргулдан_тиланган_Ажал
Муаллиф: #Моҳира_Икромовна
— Ойдин, — кириши билан қизни чақирди, лекин ундан жавоб йўқ. Ётоқхонага кирди ва не кўз билан кўрсинки эрталаб оппоқ чойшабга ўраниб ётган суюклиси қип-қизил қонга беланиб, хириллаб нафас олиб ётарди, — Ойдиииин, — ўзини унинг устига отди, — ким, буни ким қилди?
— Ас-рор ака, — қиз қип-қизил бўлиб ётган қўли билан унинг қўлини секин қорнига олиб келди, — улар фарзандимизни ўлдиришди, — томоғи кесилгани сабаб хириллаб нафас олаётганига қарамай гапиришга урунарди, — у.....у....мен си...сизззз....ни сев....ваа...., — гапини тугатолмай жони узилди.