🇺🇸 АҚШ Ямандаги ҳусийларга қарши янги зарбалар берди
Пентагон расмийлари пайшанба куни тунда Ямандаги Эрон билан иттифоқдош қуролли ҳусийлар ҳаракати нишонларига тўртинчи зарбалар сериясини амалга оширганини тасдиқлади.
Яқин Шарқ учун масъул бўлган АҚШ Марказий қўмондонлигига кўра, зарбалар АҚШ ҳарбий кемаларидан учирилган Тоmahawk ракеталари билан амалга оширилган.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги BBCга Ямандаги мазкур зарбаларда иштирок этмаганини билдирди.
Америка Марказий қўмондонлиги нишонлар Қизил денгиздаги кемаларга ҳужум қилиш учун тайёрланган 14 та ҳусий ракетаси эканлигини маълум қилди.
"Улар учириш қурилмаларига ўрнатилган ва шу сабабли тижорат ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига хавф туғдирган ва исталган вақтда ишга туширилиши мумкин эди. Бу эса АҚШ ҳарбийларини ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ва масъулиятидан фойдаланишга мажбур қилди", дейилади баёнотда.
Бундан бироз олдин Байден маъмурияти ҳусийларни яна халқаро террорчи ташкилот деб эълон қилди.
АҚШ президентининг Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливанга кўра, бу қадам ҳусийларнинг савдо кемаларига қилган ҳужумларига жавоб бўлган.
АҚШнинг янги зарбалардан бир неча соат олдин ҳусийлар Адан кўрфазида америкаликларнинг Genco Picardy кемасига ҳужум қилишгани ҳақида эълон қилганди, бу 11 январдан бери ҳусийларнинг иккинчи шундай ҳужуми ҳисобланади.
🔥 https://t.me/KanalMir1