тун тонгга жой берган маҳал
ўйладим
қай тушни кўряпсан дея
қай тўлқин
қай истак
олган бағрига
тунги ҳашоротлар рақси
шабаданинг ўйинларида
сувдаги ҳалқалар каттариб бориб
сенинг кўзларингга томгандай
гўё
бармоқларинг қисилдимикин
ҳавотирдан нафасинг ростсиз
уйқинг ва тушларинг ўнг келишидан
бунчалар қўрқувдан титрадинг
лабларингга қуйилар ҳислар
оқшом
улкан қозон
ва унда қайнар шарпалари
чирилдоқларнинг
сен уйқуда эмасдинг
тушларингда ўйнаётган нур
мен эдим
иссиқ қароқларга босиб лабимни
уйғот мени дедим
Алфайз
ўйладим
қай тушни кўряпсан дея
қай тўлқин
қай истак
олган бағрига
тунги ҳашоротлар рақси
шабаданинг ўйинларида
сувдаги ҳалқалар каттариб бориб
сенинг кўзларингга томгандай
гўё
бармоқларинг қисилдимикин
ҳавотирдан нафасинг ростсиз
уйқинг ва тушларинг ўнг келишидан
бунчалар қўрқувдан титрадинг
лабларингга қуйилар ҳислар
оқшом
улкан қозон
ва унда қайнар шарпалари
чирилдоқларнинг
сен уйқуда эмасдинг
тушларингда ўйнаётган нур
мен эдим
иссиқ қароқларга босиб лабимни
уйғот мени дедим
Алфайз