МЕНТОРЛИК КЛУБИ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Бу канал сизга нима беради?
🎓Шахсий ва Руҳий улғайиш
🏆 Ғолиблик сирлари
⁉️ Ҳаётий саволларга жавоб
💡 Позитив энергия
📱Хамкорлик учун : +998 33 888 0990

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


💡МИЯ БЕКОРЧИЛИКНИ ЁҚТИРМАЙДИ

📊Агар сиз мақсадлар қўймасангиз ва уларга интилмасангиз,унда миянгиз келажакка эмас,балки ўтмишга қараб ҳаракат қилади.

⛔️Биз хатоларимиз ва муваффақияцизликларимиз ҳақида ўйлаймиз.Чунки мияни ишлашини таъминлайдиган мақсад йўқ.

👤Натижада биз доимий ташвиш ва қўрқувга тушиб қоламиз.Бундай турмуш тарзи инсон маънавияти учун хавфли бўлиши мумкин,чунки у умидсизлик ва депрессияни қўзғатади.

🚀Бекорчиликка қарши 3 маслаҳат:

📍
Мақсадингизни топинг!


У жуда ҳам катта ёки пухта тузилган бўлиши шарт эмас.Фақат ўзингизга ёқадиган нарсаларни танланг ва ҳар куни кичик қадамлар қўйиб,унга шўнғинг.


Жуда узоқ вақт ишламанг!


Соғлом ақл учун мунтазам ақлий машқлар муҳим аҳамиятга эга. Диванда ҳеч нарса қилмасдан ётиш мумкин,аммо бундай дам олишни бошқа бир дам олиш турига алмаштириш лозим.

📌
Ўзингизга эътибор қаратинг!


Яъни яқинларингиз билан муносабатлар,соғлиқ, иш,дам олиш ва ҳоказо.


#Мотивация

Миннатдорлик...

Япон ва Америка психологларининг тадқиқотлари натижасида шу нарса аниқландики, доимо миннатдорчиликни одат қилган инсонлар, нолиб яшаётган инсонларга нисбатан жисмоний соғлом ва бой бадавлат қувноқроқ эканлар!

✅Соғлом ва қувноқ бўлишни истайсизми?
✅Бой ва бадавлат ҳаёт кечиршни истайсизми?
✅Доимо миннатдорчилик билдиринг!
✅Ҳар куни миннатдорлик дафтарингизга, ҳар кунингиздан миннатдорлик ёзиб боринг!

❤️ Реакция қолдирамиз!


Барча ғалабалар ўзингни енгишдан бошланади!


Сизга тана ва руҳингиз саломатлиги учун маслаҳатлар бериб ўтмоқчиман👇👇👇

1⃣. Стрессни камайтириш учун:
"Кунига 10-15 дақиқа медитация ёки чуқур нафас олиш машқлари қилинг."

2⃣. Тинчлик учун вақт ажратинг:
"Технологиядан танаффус олинг. Ҳар куни 1 соатни экранлардан йироқ ўтказинг."

3⃣. Ички тинчликни сақлаш учун:
"Ташвишларингизни ёзиб боринг. Онгингизни бўшатиш учун бу жуда фойдали."

4⃣. Ижобий муносабат учун:
"Ҳар куни учта яхши нарсани ёзиб қўйинг. Миннатдорлик кайфиятингизни кўтаради."

5⃣. Ўз-ўзини севиш:
"Ўзингизни танқид қилишни бас қилинг. Хатолар – ўрганиш учун имконият."

6⃣. Соғлом муносабатлар:
"Сизни қадрлайдиган ва сизга ижобий таъсир кўрсатадиган инсонлар билан мулоқотда бўлинг."

7⃣. Руҳий саломатликни сақлаш учун:
"Кўпроқ ҳаракат қилинг – жисмоний машқлар миянгизни қувватлантиради."

8⃣. Уйқу муҳим:
"Кеча 7-8 соат ухлашга ҳаракат қилинг. Сифатли уйқу сизнинг руҳий ҳолатингизни яхшилайди."

9⃣. Ички овоз билан ишлаш:
"Ўзингиз билан меҳрибон бўлинг. Ички овозингиз сизни руҳлантирсин, танқид қилманг."

🔟. Профессионал ёрдам:
"Оғир вазиятларда психолог билан маслаҳатлашишдан қўрқманг. Бу кучли инсонларнинг танлови."


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алейкум. Бошланган янги кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин🤗

▶️Ҳаётингизда озгина суҳбати билан сизни ҳотиржам қиладиган, юзингизга табассум келишига сабабчи бўладиган инсонлар кўпайсин🥰


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌥 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨❄️Ассалому алайкум! Янги тонг муборак бўлсин!


🌲 Қалбингиз иймонга
🌨 Уйингиз қувончга
❄️ Юзингиз нурга
🌧 Кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.


Ҳаётда асқотадиган 50 та зарур қоида:

1. Ҳеч қачон бирор киши билан ўтирган ҳолда қўл бериб сўрашманг.

2. Музокарада ҳеч қачон биринчи бўлиб таклифни берманг.

3. Агар сизга сир айтилган бўлса, уни сақлай билинг.

4. Агар бировнинг машинасини миниб туриш учун олган бўлсангиз, қайтараётганингизда бакини ёқилғига тўлдириб қўйишни унутманг.

5. Бирон ишни қилсангиз иштиёқ билан қилинг, бўлмаса умуман у ишга қўл урманг.

6. Қўл бериб кўришганда маҳкам тутинг ва суҳбатдошингизнинг кўзига қаранг.

7. Якка ҳолда сафарга чиқиб кўринг.

8. Қайғуга ботган пайтингизда сизга хурсандчилик бағишлаган одамни ҳечам йўқотманг.

9. Ҳаётингизни узайтирмоқчи бўлсангиз, маслаҳат олишдан тортинманг.

10. Ўқиш ёки ишхонада янги келган одам билан бирга овқатланинг.

11. Ғазабда хат ёзсангиз тугатгандан сўнг, ўқиб чиқинг, ўчиринг ва қайта ёзинг.

12. Овқатланиш вақтида иш, сиёсат ёки дин ҳақида гаплашманг.

13. Мақсадларингизни ёзиб қўйинг ва уларга эришинг.

14. Ўз фикрингизни ҳимоя қилинг, лекин ўзгаларга ҳурматли ва бағрикенг бўлинг.

15. Яқинларингизга қўнғироқ қилинг ва уларни зиёрат қилинг.

16. Ҳеч нарсадан афсусланманг, ҳаммасидан сабоқ олинг.

17. Обрў ва вафо сизнинг шахсингизда бўлиши керак.

18. Қарзга пул берманг, агар қайтарилмаслигини билсангиз.

19. Бирон нарсага ишонинг.

20. Эрталаб уйқудан уйғонганда ётоғингизни йиғинг.

21. Ҳаммомда ювинаётганда қўшиқ айтманг.

22. Ўсимлик парвариш қилинг ёки боғ яратинг.

23. Имконият пайдо бўлганда осмонни кузатинг.

24. Қобилиятларингизни аниқлаб, улардан фойдаланинг.

25. Қилаётган ишингизни сева билинг, ёки уни тарк этинг.

26. Ёрдам керак бўлганда ёрдам сўрашдан тортинманг.

27. Кимгадир кичик бўлса ҳам бир қадриятни ўргатинг.

28. Сизга ёрдам кўрсатган одамга миннатдорчилик билдиринг.

29. Қўшниларингизга меҳрибон бўлинг.

30. Бирон кишининг бир кунини саодатли қилинг — шунда сизга ҳам хурсандлик бағишлайди.

31. Ўз нафсингиз билан беллашинг.

32. Йилда ҳеч бўлмаганда бир марта соғлигингизни тиббий муолажа қилдиринг.

33. Соғлигингизга эътиборли бўлинг.

34. Ҳар доим табассум билан салом беринг.

35. Тез ўйланг, лекин секин сўзланг.

36. Оғзингиз овқатга тўла ҳолда гапирманг.

37. Оёқ кийимингизни тоза тутинг, тирноқларингизни олинг ва ҳар доим кўринишингизни озода сақланг.

38. Ўзингиз билмайдиган масалаларда фикр билдирманг.

39. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмон муомала қилманг.

40. Ҳаётда гўёки умрингизни охирги кунидек яшанг.

41. Хотиржам бўлиш имконини берадиган фурсатни ҳеч қачон қўлдан берманг.

42. Ҳар қандай кишининг меҳнатини тан олинг.

43. Камтар бўлинг.

44. Ўз илдизларингизни ҳеч қачон унутманг.

45. Имкон туғилганда саёҳатга чиқинг.

46. Қўрқувдан воз кечинг.

47. Ғойибона сизни ҳимоя қилган одамни йўқотманг.

48. Ҳеч қачон таслим бўлмасдан ўз муваффақиятингизни қидиринг.

49. Адолатли бўлинг; сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлганларни ҳимоя қилинг.

50. Ёлғизлик онларидан завқланишни ўрганинг.


Хайрли кун азизларим❤️

Бугун кайфиятингиз аъло бўлишига ишонаман, чунки бугун имкониятларга мўжизаларга бой бўлади

Ҳамма нарса ҳаёлларингизда, яхши фикрлар сизни яхшиликка, салбий фикрлар эса жарга етаклайди

Кунни қандай ўтказишни ўзингиз танлайсиз!


Ақилли инсоннинг 8 та белгилари

1. Ақилли одам - аъло даражадаги талаба ёки ишлаб чиқариш рахбари эмас. Ақилли инсон нимани хохлашини билади, уни қандай хаётга киритишни тушунади ва буни амалга оширади.

2. Тоза кўриниши. Ақилли инсонлар уларни кийим билан кутиб олишларини билади. Бундан ташқари психологлар таъкидлашларича, жозибадор инсонлар одатда кўпроқ машхур ва ақилли - бу гало-эффект ёки ореола эффекти дейилади.

3. Соғлом тишлар. Сўнгги изланишларга кўра шифокор қабулида тишларини даволатган инсонлар мувафаққиятлирок ва ақиллирок хисобланади.

4. Сухбатдошни тинглаш қобилияти. Хиссий сезгирлик ИҚ каби мухимдир. Кўпроқ саволлар бериб кўпроқ нарсаларни ўрганишингиз мумкин бўлади. Одатда, кўп гапирадиган инсон жосус учун қуролдир.

5. Яхши хотира. Ақиллиликнинг асоси - шунчаки керакли билимларни ёдда сақлаш ва уларни керакли вазиятда ўз „омбор“имиздан олишдир.

6. Чуқур нафас олиш. Ишончлироқ кўринишингиз учун чуқур нафас олишингиз керак бўлади, шундагина миянгиз кислород билан тўйинади. Атрофингиздаги одамлар ишончли одамларни яхши кўрадилар, чунки улар қахрамонларга ўхшашади.

7. Танани тўғри тутиш. Кўпинча алоқа тана тилига асосланади. Агар сиз тиз чўксангиз, инсонлар сизни дангаса, уятчан ёки ахмоқ деб ўйлашади.

8. Фикр доирасини кенгайтириш. Ақл тушунчаси очиқ онгни англатади. Фақат сиз тўғри деб ўйлаганларни тингламанг, турли хил адабиётлар ўқинг, танламаган китобларингизни танланг. Гап шундаки „Бир аср яшанг, бир аср ўрганинг“.


Шогирдлик курсига қабул очилган клуб очилди
Шахноза Сиддиқовага шогирд бўлиб 1йилдан сўнг ўз мутахассислигиз бўйича ишга жойлашишга ёрдам...




Психолог файласуф эмас
Психолог Фолбин эмас
Психолог доктор эмас


Ҳаёт — тарбиячи!

😍 Баъзида шундоқ қўлингдан олдинга тортади, учасан.
Баъзан ортингдан туртиб юборади, йиқиласан.
Қоқилишлар
Синишлар
Қайта-қайта мағлубият — буларнинг барчаси аламли бўлиши мумкин. Аммо ҳаёт қўл чўзганда ундан маҳкам тута олсанг, мана шу тотли, мана шунда гап кўп.

🌟 Муҳими, тўхтаб қолма!
Иккилансанг ҳам, қадам ташлаб кўр!
Ўзингни уйғот!
Кучларингни бир нуқтага тўпла!

ВА ЯРАТГАНГА ИШОН. ТАВАККАЛ ҚИЛ!

💫 Ана ўшанда ҳаёт билан тўғри келиша оласан, узоқ муддатга шартнома туза оласан!

❤️ Мени доим олдинга интилишимга сабаб бўлган сўзлар бу. Сизнинг ҳам шундай сўзларингиз борми?

https://t.me/shaxnoza_siddiqova


Яна кимлар қолди?
1йил биз билан ривожланинг ва Устоз Шогирт дастури
Чет эл саёҳатлари
Бизнес дарслари сизи кутмоқда


Ассалому алейкум Шахноза опа мен хам шогирд тушишни хохлайман❤️


Ассалому алейкум устоз аввало сизга соглик саломатлик тилайман , албатта билимларингиздан бахраманд булишни хохлайман


Шахноза опа шогирд тушишни мен хохлайман


#Natijalar

Men Mohinur Otabayeva
Shaxnoza Siddiqovani 2019 yildan beri shogirtlariman

Allohga shukrkim avval Vodiyda xozirda Toshkentda o'z faoliyatimni boshladim.
Psixologiyada o'qishimni davom ettirdim va xozirda Nur hayat o'quv markazim va Psixologiya bo'yicha blogim bor onlayn va offlayn faoliyat olib boraman. (Onlayn offlayn yaxshigina daromad xam olaman)

Shaxnoza Siddiqovani kurslarida kuratorlik qilaman xam ilm olaman xam rivojlanaman xam ustozlik qilaman.(Oyligim xam yaxshigina)

Siz qaysi viloyatda bo'lishingizdan qatiiy nazar siz xam Ustozga men kabi shogirt tushishingiz va o'z viloyatingizda faoliyat (Qonuniy) olib borishingiz mumkin.

Barchasi uchun ustozga kattakon rahmat yaxshi xam borsiz...
Siz ham xoziroq Yopiq klubimizga qo'shiling 1yil davomida biz bilan rivojlaning


Xurmat bilan : Ajralmas shogirtlardan Chaqmoq


Шахноза Сиддиқовага шогирт тушадиганлар ва дарс бериш илми ва ривожланиш саёҳаларга чиқишни истаганлар қаердасиз?

Ёпиқ махсус 1йиллик клубимиз очилди...


"Келажагингизни ўз қўлингизга олинг!"
Маркетинг асосларидан муваффақият сирларини билиб олинг,
Бизнес дарслари билан янги даромад эшикларини очинг.
Психология ва парапсихологияда ўзингизни кашф этинг,
Соғлом яшаш сирлари билан фаол ҳаёт кечиринг.
Бардавом ҳаёт тамойилларини ҳаётингизга қўшинг,
Янги тадбиркорлик ғоялари билан орзуларингизни рўёбга чиқаринг!
Биз билан бирга қадам қўйинг ва оламни забт этинг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.