ЖИНСИЙ ОМАДСИЗЛИКНИ ХАВОТИР БИЛАН КУТИШ СИНДРОМИ (ЖОХБКС)
1-qism
Жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш синдроми (ЖОХБКС) — бу шундай ҳолатки, унда яқинлашаётган жинсий алоқа эркакда шунчалик хавотир уйғотадики, у жинсий қўзғалишдан ҳам устунлик қилади.
Соддароқ қилиб айтадиган бўлса, жинсий алоқа ҳақидаги хавотир, ваҳима, ташвиш ҳиссиётлари лаззатланиш ҳиссидан юқори бўлади.
Бу пайтда қўзғалиш пасаяди, эрекция қисман ёки бутунлай йўқолади ва оқибатда жинсий алоқа қилиш имкони бўлмайди.
Шифокор (сексолог)га мурожаат қиладиган эркакларнинг деярли ярми айнан шу синдромдан, гарчи у ҳар хил кўринишларда намоён бўлса-да, озорланадилар.
Кўпинча қуйидаги кўринишда бўлади:
Қўзғалиш бор, эркалаш жараёнида эрекция бор, жинсий алоқага хоҳиш бор, аммо жинсий алоқа энди-энди бошланиши арафасида, шу ишни қила билишига ишонч йўқола бошлайди, саросима кучайиб, қўзғалиш йўқолади.
Эркак киши айнан шу нарсадан хавотирланиб, қўрқиб турган эди ва у содир бўлди.
Айтиш мумкинки, эркак киши ўзини-ўзи қўрқитди ва қўрққан нарсасига эришди.
Агар қўрқиб иккиланмаганида эди, ҳаммаси яхши бўлар эди, аммо хавотир бунга йўл бермади.
Жинсий омадсизликни хавотир билан кутиш
синдромининг сабаблари
Қуйидагилар ЖОХБКСга сабаб бўлиши мумкин:
• Тарбия (масалан, аёлдан уялиш, жинсий алоқани ёмон иш деб ҳисоблаш, у ҳақида нотўғри тушунчаларга эга бўлиш);
• Эркакнинг серхавотир феъли (ҳамма нарсадан хавотирланиш, иккиланиш, кўрқиш);
• Аёлнинг ўзини тутиши (масалан, қаршилик кўрсатиши, хулқ-атвори, ўзини ўта пассив ёки аксинча, ўта фаол тутиши);
• Аёлнинг фригидлиги, яъни жинсий алоқага совуққонлик билан муносабатда бўлиши;
• Аёлнинг оғзидан ёки бирор аъзосидан нохуш ҳид келиши;
• Аёлга нисбатан кучли хоҳишнинг йўқлиги (узоқ йиллар бирга бўлиш оқибатида кўникиш, унга нисбатан муҳаббат ёки илиқликнинг йўқлиги, аёлни ёмон кўриш, аёлдан зерикиш);
• Жимоъ қилиш шароити ва ҳолати;
• Ишхонада ёки уйда муаммоларнинг борлиги;
• Турли касалликлар (гриппдан бошлаб токи радикулитгача);
• Физиологик талабдан ортиқча жинсий алоқа қилиш (масалан, бир кечада бир неча марта) ва ҳ. к.
ЖОХБКСнинг асосида ҳамма вақт қўрқув ётади
Қурқувнинг сабаблари:
• Эрекция бўлмаслигидан қўрқув;
• Вақтидан олдин эякуляция бўлишидан;
• Аёлни қаноатлантира олмасликдан;
• Шарманда бўлиб қолишдан;
• Биров келиб ёки кўриб қолишидан;
• Таносил ёки бошқа касалликларни юқтириб олишдан ва ҳ. к.
Davomi bor
@JinsiyAloqa_18