#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
4-қисм
-Ёшмассануу.
-Юрагим ёниб кетяпти ўртоқ,- Шахбоз кўксини муштлади.
-Ақлдан озибсан. Тур меҳмонлар кетиб бўлди. Келинни олдига кирар экансан.
Шахбоз олдидаги пиёлани яна тўлдириб ичдида стулдан турди.
-Кирсам киравераман. Аммо бугун пушаймон қиламан.
-Валдирама бор кирда бахтли бўл.
Усмон ўзича фотиҳа тортди. Шахбоз эса бўйинбоғини ечиб ташлаб қўлига ушлаб олди.
-Шахбоз.
-Ҳа ойи пойлаб турибсизми?- киноя аралаш онасига гапирди.
-Болам келинга қўполлик қилма. У сен учун келди бу уйга.
Шахбоз жавоб қилмади. Гўшангага кириши билан келинни олдидаги янгалар чиқиб кетишди. Келинчак кўрпачада бошига рўмол ташлаб олганча ўтирарди. Шахбозни кирганини кўриб салом берди.
-Кераги йўқ.
-Чой ичасизми?
-Захар берсанг ичардим.
Замира бошқа сўз айтмади. Жимгина бошини эгди. Шахбоз эса костюмини ечиб бир четга ирғитди.
-Нега рози бўлдинг?
-Мен...
-Чайналмааа.
Шахбоз ғижиниб гапирди.
-Уйдагилар...
-Демак буни жабрини узоқ йил тортишади. Биласанми нима, бугун у тўйга келди. Мени илтимосим, таҳдидимга кўра келди. Келмаса бориб судраб келишимни биларди. Ёки тўйга келмаслигимни ҳам.
-Буни нега менга айтяпсиз?
-Чунки сени деб у бугун йиғлади. Мен номард унга ваъдалар бериб бажаролмадим. Уни қалби оғриди.
Шахбоз олдида турган пиёлани бир мушт солди. Замира чўчиб тушди.
-Сен онамни ўзингга қаратмасанг бугун сени ўрнингда у бўларди. У йиғламасди. Биз бахтли бўлардик. Афсус... Аммо энди ҳеч ким бахтли бўлмайди. На сен, на мен ва на Робия. Шахбоз Замирани қўполлик ила ётоққа тортди. Қиз янгалар «пичирлаган сирлар» сабаб буни бошқача тушунди. Шахбоз Замирага термулиб турди.
-Сен барибир у бўлолмайсан. Робия дунёда битта .
Аста қизнинг кийимини еча бошлади.
***
Робия ўзини тортқилаб кетаётган одамга кучи етмасди.
-Қўйвоооор.
-Бунча ноз қиласан? Ичингда ўлиб турибсанку.
Робия бу хира пашшадан қутилолмасди. Эркакни машинасига яқин қолганда Робия уни қўлидан қаттиқ тишлаб дуч келган томонга қочди. Қаршисидан чиққан машина уни уриб юборишига оз олди.
-Эсингни едингми? Ўлгинг келса мени айбим нима?
Ҳайдовчи эшикдан тушиб бақирди
-Илтимос... Ака ёрдам беринг.
Бу вақтда шилқим яқинлашиб қолганди. Шофёр гап нимадалигини тушунди.
-Ўтиринг.
Робия дарҳол машинага чиқди. Шофёр тезликни оширганча таъқибчидан узоқлаб кетди. Қиз эса ўпкасини босолмай йиғларди.
-Рахмат. Мен жудаям қўрқдим.
-Синглим ҳаммаси жойида, дунё фақат ёмонлардан иборат эмас.
***
Шахбоз пайтдан фойдаланиб костюмини олдида чўнтагидан пичоқни олди. Замирани очиқ бўйни узра пичоқни юритди. Қиз совуқ нарса баданига текканидан сесканиб кетди.
-Сен билан биииир шакаргуфторлик қилайлик.
Шахбозни кўзи совуқ йилтиллади.
Давоми бор...
🌹ОИЛАМ тарбия МАСКАНИ.🌹