Zafarbek Solijonov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Дўстим Баҳодир Аҳмедовдан шедевр: "Жўраевлар оиласи аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда катта хизмат қилмоқда".

👉 @Zafarbek_Solijonov


Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан собиқ хотинини ҳақорат қилгани учун жиноят иши қўзғатилган

Айни вақтда Жўраевлар оиласи муҳокамаси жамоатчилик диққат марказида турибди. Қўлимга қизиқ маълумот келиб қолди. 2023 йилнинг 7 феврал куни Шоҳжаҳон Жўраев маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ҳақорат қилиш моддаси билан 1,5 миллион сўм жаримага тортилган.

Бироқ Шоҳжаҳон бундан ўзига хулоса қилмай, 2023 йилнинг 12 декабр санасида собиқ турмуш ўртоғи Н.нинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонига борган ва турмуш ўртоғини куракда турмайдиган, қадр-қимматини таҳқирловчи турли сўзлар билан ҳақорат қилгани айтилади.

Иш ҳужжатларига қарасак, Шоҳжаҳон Жўраевга нисбатан жиноят кодексининг ҳақорат қилиш моддаси биринчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ бизда жараённинг кейинги босқичида нима бўлган, унга санкция қўлланилганми ёки йўқ, қўлланилган бўлса қандай жазо олгани бўйича маълумотлар йўқ.

Манба бериш эсингиздан чиқмасин😊

👉 @Zafarbek_Solijonov


Тошкентдаги Исроил элчихонасини ёқиб юборишга уринган талаба 5 йилга қамалди

Тошкент шаҳрида талаба йигит Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасини ёқиб юборишга уринди. Суд ҳужжатида келтирилишича, 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Ўзбекистон Жаҳон тиллари университети 2-босқич талабаси бўлган А.А. 2023 йилнинг 19 октябр куни эрта тонгда Исроил элчихонасини ёқиб юбормоқчи бўлган.

Йигит ўша куни соат 4:30 лар атрофида ўз мақсадини амалга ошириш учун спорт сумкасига керосин солинган шиша идиш, гантел, икки қути гугурт ва мато бўлакларини солиб, велосипедда элчихона ёнига келиб тўхтаган. Шунда унинг ҳаракатлари элчихона ёнида жойлашган Яккасарой тумани ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ходимларининг эътиборини тортган.

ИИБ ходимлари йигитдан тўхташни сўраган, у эса эса велосипедини бошқарган ҳолда қочишни бошлаган. Ходимлар хизмат машинасида уни кузатиб бориб, тўхтатган ва ИИБ биноси ёнига олиб келишган ҳамда елкасидаги сумкани очиб кўрсатишни сўрашган. Талаба йигит шунда ҳам ўз мақсадига етишиш учун ИИБ ходимларини чалғитиб, сумкасидаги керосин солинган шиша идишни ва бир дона гантел тошини қўлига олиб, элчихона биноси томонга югурган. ИИБ ва элчихона биносини қўриқлаётган Миллий гвардия ходимлари йигитни элчихона эшиги ёнида ушлашган. Бу орада у қўлидаги шишани ва гантел тошини девор устидан элчихона ҳовлиси ичига улоқтиришга эришган.

А.А. судда берган кўрсатмасида 2023 йил октябр ойининг ўрталарида Ғазо секторида Исроил ва Фаластин ўртасида бўлаётган қуролли тўқнашувлар акс этган видеоларни кўра бошлаганини, оқибатда Исроил давлатини ёмон кўриб қолганлигини, ўч олиш мақсадида ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонасини ёқиб юборишни мақсад қилганини билдирган.

“Аввал керосин солинган бутилкаларни девор орқали элчихона ички ҳовлисига улоқтирмоқчи эдим. Кейин унинг ортидан мато бўлакларини гантел тошларига ўраган ҳолда керосин билан тўйинтириб, уларни ҳам ёққан ҳолда керосинли шиша синган ҳудудга отиб, бу орқали элчихонага ўт қўйишни режа қилдим.

Одамларга ёки элчихонага зарар етказиш ниятим бўлмаган, фақатгина Исроил давлати Фаластиндаги шифохонага бомба ташлагани учун норозилик билдирмоқчи бўлдим. Содир этган ҳаракатларим нотўғри эканини тушуниб етдим”, деган суддаги кўрсатмасида.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг шу йил 19 апрелдаги ҳукми билан А.А. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ижтимоий ҳимоя соҳасида англашув меморандуми имзоланди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикасининг фуқаролик ишлари вазири Лу Чжиюан билан учрашди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

Учрашувда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, учрашув якунлари бўйича англашув меморандуми имзоланган.

Яқин истиқболда Хитой билан ҳар қандай соҳада бўлаётгани каби Ижтимоий ҳимоя бўйича ҳам катта лойиҳалар амалга оширилса керак. Бу, албатта, икки мамлакат учун ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайман.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Энди iPhone 15 Pro Мах олиш учун пул шарт эмас, видеоролик суратга олсангиз бўлди

Республика Маънавият ва Маърифат маркази "Эзгулик" ижтимоий видеороликлар танловига старт берди. Танловда ёшидан ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар барча ўзбекистонликлар иштирок этиши мумкин. Ғолиблар иккита номинация бўйича аниқланиши айтилмоқда. Соврин ҳам иккита.

Шарти: ижтимоий масалалардан бирини танлаб, у ҳақида 3 дақиқадан ошмайдиган видеоролик тайёрлашингиз керак. Танловга тайёрланган видеоматериал, муаллифнинг исм-шарифи ва боғланиш учун телефон рақами 2024 йил 20 май соат 18:00 гача Oyina.uz порталининг телеграмдаги @oyinauz_bot манзилига юборилиши керак.

Танлов ҳақидаги қолган барча маълумотлар бу ерда: https://oyina.uz/uz/announcement/99


Агар шу гаплар рост бўлса, мен мана шу вазир ўринбосаримизга тўланган солиқларимизга минг бор розиман. Бу иши учун ҳар қандай босимлар вақти қўллаб-қувватлашга тайёрман. Чунки бу қўшиқлар амалдаги Кремлнинг тарғибот қуролига айланиб бўлган ва буни бир неча бор исботлашди ҳам. Айтганча, шу топшириқни (агар ҳақиқат бўлса) Кремл қўғирчоқларига ташлаб берган ҳам ичимиздаги душманлардан бири бўлиши мумкин.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бангладеш. Шунақа жойларда туғилмаганимга шукр.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarello dan repost
Оталар

Орзулари осмон, теракдек қаддилари тик, кўзлари оловдек ёниб турган йигит. Ҳадемай 25 май, қалдирғоч бўлади. Шаҳарга ўқигани кетмоқчи. Мактабдаги дарсларини тугатиб, уйига қайтяпти.

Уйининг эшиги қия очилган экан. Апрел шамолининг иши бўлса керак. Эски кийимларини кийиб, узум боғ оралаб, ҳовли тарафга ўтиб кетаётган отасига кўзи тушди. Ҳазилкашлиги тутиб, ўзига билдирмай, унинг ортидан юра бошлади. Бир пайт кутилмаганда тўхтади. Кўраётганларини тушунишга ҳаракат қила бошлади.

Отаси ҳовли четида бобосидан қолган ёнғоқ тагида бир зум ўйланиб қолганди. Чуқур хўрсиниб, нафас олди. Ажин тушган юзларида ариқ ахтариб, икки-уч томчи кўз ёшиям думалади. Бу шундай кўз ёши эдики, аввал ҳеч ким кўрмаган, сабаби номаълум ва бир дунё дард яширингандек эди гўё... "Келдингми болам? Кўзимга нимадир кирди шекилли..."

Катта ҳаётга хуш келибсан, йигит...

@Zafarello


Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркор ва ҳунармандлар учун савдо кўргазмаси ўтказилди

Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар залида 1-2 май кунлари 200 га яқин ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорлар, ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркор ва ҳунармандлар «Инсон учун» савдо кўргазмасида ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.

Кўргазма доирасида бир қатор ютуқли ва кўнгилочар ўйинлар, турли танловлар ҳам ўтказилди. Шунингдек, ҳунарманд ва тадбиркорлар вазирлик, давлат ва нодавлат ташкилотлари билан 350 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар тузди. Ўзим ҳам бордим. Ногиронлиги бўлган инсонлар ва меҳрибоклик уйи тарбияланувчилари тиккан, ясаган сумка, тақинчоқ ва бошқалардан харид қилдим.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Нима учун аксар инсонлар ўзлари яшаган сиёсий оғир даврни ҳимоя қилади? Ўша давр ёмон эканини тан олмайди? "Ёмон яшагансизлар, сизларни алдашган" деган ҳақиқатни тан олмайди? Энг асосий сабаблардан бири бу — улар ўша даврга узвий боғлиқ бўлади. Яъни уларнинг ёшлиги, навқиронлиги, яхши-ёмон кунлари, умри ўша даврда ўтган бўлади.

Сен ўттиз-қирқ йил умрингни бир даврда ўтказдинг. Сени ҳар ерда "энг яхшисида яшаяпсан" деб ишонтиришди. ОАВларда алдашди. "Жаннатда яшаяпсан" дейишди. Сенинг сўз ва бошқа эркинликларингни кўрсатишмади. Сен ҳам ишондинг. Эрксиз яшашгаям ўргандинг. Сенга қўшилиб ҳамма алдангани буни янада ишончли қилиб кўрсатди. Бошқаларни турли айбловлар билан йўқотишди, ҳайдашди, қамашди, ўлдиришди. Шунча ишлардан кейин қандай қилиб ёмон бўлиши мумкин, сен яшаган давр?

Энг қизиғини айтайми? Ҳозир сенга шу ҳақиқатни айтаётганлар, ҳозирги вақт яхши деяётганлар ҳам бир кун келиб ўз даврини ҳимоя қилади. Уни танқид қилганларни кўтара олмайди. Ҳақиқат ёқмайди, тан олмайди. Чунки тепадаги сабаблар ўша-ўша, ҳеч нарса ўзгармаган бўлади. Биз тарафларда ҳаёт шундай давом этади. Албатта қайсидир эшик очилса, бошқаси ёпиқ туради, қачондир бошқаси келиб, очиқ эшикни ёпади, ёпиқни очади. Демократиячи? Ҳмм...

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбекистон ва Италия ўзаро ҳамкорликда туризм соҳасида яхши бир лойиҳани бошлабди. Энди Ўзбекистоннинг диққатга сазовор сайёҳлик йўналишларига олиб борувчи туристик поезд қатнови йўлга қўйиларкан.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, туристик поездлардаги саёҳатлар бутун дунёдан энг мартабали меҳмонларни ҳам ўзига жалб қила олади. У орқали мамлакатнинг бой маданияти, турмуш тарзи ва анъаналарини жонли тарзда намойиш қилиш мумкин бўлади.

Янги йўлга қўйилаётган “The Samarkand express” поезди ҳам Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшса ажаб эмас.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди

Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.

Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Тошкентда 1 ёшли қиз устига дарахт қулаши оқибатида ҳалок бўлди

Уни 55 ёшли энагаси болалар аравачида олиб кетаётган бўлган. Чилонзор туман прокуратураси ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

Ишқилиб бу кейс дарахтлар қирғинига олиб келмасин, болажоннинг яқинларига сабр тилаймиз...

👉 @Zafarbek_Solijonov


2023 йилдаги ҳисоботи эди. Янгиси билан бир хилми? Copy-paste. У ердаям эринчоқлар кўп шекилли😂

👉 @Zafarbek_Solijonov


«Чегара билмас мухбирлар» (Reporters Without Borders, RSF) халқаро нодавлат ташкилоти томонидан эълон қилинган матбуот эркинлиги бўйича 2024 йилги янги рейтингда Ўзбекистон 180 та давлат ичида 148-ўринни эгаллади. Мамлакат 2023 йилги рейтингдаги ўрнидан бирданига 11 поғона пастлади.

«Президент Ислом Каримовнинг вафотидан сўнг ОАВ учун шароитлар бирозгина яхшиланди, ҳокимиятдагиларни танқид қилиш жуда мураккаблигича қолмоқда», — дейилади ҳисоботда.

Унда айтилишича, расмийлар оммавий ахборот воситаларига қарши репрессив қонунларни тугатиш учун зарур бўлган ислоҳотларни ҳали амалга оширмаган. Цензура, кузатув ва ўз-ўзини цензуралаш кенг тарқалган.

Манба

👉 @Zafarbek_Solijonov


Зойир Тоирович Эмомали Раҳмоннинг Сўғд вилоятидаги копияси, ҳоким Ражаббой Аҳмадзода билан учрашди. Инвестицион форум доирасидаги учрашув. Одамам шунчалик ўхшаш бўладими?)

👉 @Zafarbek_Solijonov


My.gov.uz муҳим янгиликни эълон қилди

Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олинг.

Видео: https://youtu.be/V4HIzDAWmKY


Биздаги энг катта муаммо нимада? Харажатлар ошиши натижасида солиқ ёки бошқа турдаги мажбурий йиғимлар юки бизни бошқарадиганлар ва уларнинг оиласига таъсир қилмаслигида. Улар буни ҳис қилишмайди. Ривожланган юртда акси.

Турмуш ўртоғидан "дадаси, фалончи қариндошимиз икки ойдан бери гўшт емаяптикан" деган гапни эшитишмаса керак. Улардаям, қариндошларидаям, қариндошларининг қариндошларидаям ҳаммаси жойида. Пулдан муаммоси йўқ. Бошқа орзулар билан банд.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Бизникилар зўрда. Қисқартиришни ўзлариданмас, бир пайтлари ўзини ўқитган, шифохоналарда даволаган, эмлаганлардан бошлашибди...

👉 @Zafarbek_Solijonov


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вой-вўўўў шунга шунчаликми? Бор йўғи бир марта кўзбўямачиликка шунча реакциями? Мана бизнинг амалдорлар нега демократияни ёқтирмайди😂

👉 @Zafarbek_Solijonov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.