БОРЛИҚ - БУ СИЗНИНГ АКСИНГИЗ.
Кўпчилик шундай фикрлайди: мағлубиятлардан хурсанд бўлиш ва фалокатларни миннатдорлик билан қабул қилиш - бу ўз-ўзини алдашдир. Бу сафсата. Ва улар ҳақ. Лекин бу ҳақиқат уларга бахт келтираяпти-ми?
Кўп инсонлар кўнгилсиз воқеаларга одатдагидек муносабат билдиради: ғазабланиш, тажовузкорлик ва салбий муносабат билан. Инсон ички қарама-қаршиликни ҳис қилган ҳолда вазиятга қарши кураша бошлайди. Ғазаб орқали вазиятни яхшилаш мумкинлигига ишониш - ўз-ўзини алдашдир.
Салбийликнинг мақсади нима? Унда ҳеч қандай мақсад йўқ. Аксинча, жаҳлдорлик ва тажовузкорлик янада кўпроқ салбийликни келтириб чиқаради.
Квант оламини ўрганаётган олимлар шундай дейишади: "Бутун олам қувватдан иборат". Барча зарралар бир вақтнинг ўзида ҳамма жойда мавжуд. Бу квантча номаълумлик деб аталади. Бу мантиққа зид. Токи кузатувчи - инсон, йўқ экан, - дунё мавжуд эмас. Лекин бу илмий факт.
Барча элементар зарралар, оддийгина, уларни кузатиш орқали ўз ҳолатини ўзгартиради. Яъни инсоннинг истаклари ҳамиша тажрибанинг натижасига таъсир кўрсатади. Ҳар бир инсон 100% ҳақ. Сиз ҳар доим аввал нимагадир ишонасиз, кейин ўз ишонганларингизга исбот топасиз.
Масалан, сиз пул етарли эмаслигига ишонасиз. Ва бу ҳақиқат. Улар доим сизга етмайди. Ёки бу шаҳарда яхши иш топиб бўлмайди. Сиз яна ҳақсиз. Лекин шундоқ ёнгигангизда, кўчанинг нариги тарафида ҳамма нарсага пули етадиган одамлар яшайди. Шунингдек улар жуда ҳам яхши ишда ишлашади. Нега? Улар омадли-ми? Йўқ.
Квант физикасининг қонуни: Сиз ҳар доим! Ҳамиша! Истисносиз, нимани истасангиз ўшани оласиз!
Агар менинг нуқтаи назаримга қўшилмасангиз, сиз 100% ҳақсиз. Лекин сизнинг нуқтаи назарингиз сизга ҳотиржамлик, равшанлик ва қувонч келтиради-ми? У сизга тўсиқларни осонгина қарши олишга ва уларни енгилгина ошиб ўтишга ёрдам беради-ми? Агар жавобингиз ижобий бўлса, сиздан ўрганишга тайёрман. Чин дилдан.
Шахсий тажрибам:
Қўлимни жароҳатлаб олганимда, умидсизликка тушиб қолгандим. Врачлар менга, бу ногиронлик эканлигини айтишган эди. Мен уларга ишондим. Кейин даҳшатли жароҳатлардан сўнг, бутунлай "абгор" ҳолатдан ўзларини тиклаб олган инсонлар ҳақида ўқидим. Ва мен шундай бўлиши мумкинлигига ишондим. Натижа: энди қўлим бутунлай соғлом.
15 ёшимда камбағаллик бир умрлик ҳукм эканлигига ишонардим. Кўп ишлардим, лекин ҳаммаси бефойда эди. Кейин эса, осонгина молиявий эркинликка эриша олишимга ишондим, ва ҳаммасини уддаладим.
Мен ҳаёт билан курашиш кераклигига ишонардим, менинг дунёим хавфли, ҳийлакор ва шафқатсиз эди. Энди эса ишонаман: мен ҳар доим ҳимоядаман. Ҳаммаси мен бахтли бўлишим учун. Менинг дунёим мен ҳақимда қайғуради. Шунинг учун ҳаммасига "Яшасин!!!" деб жавоб бераман.
Биз ҳар онда қарор қабул қиламиз. Биз ҳар сонияда ўз борлиғимизни яратамиз.
Ҳар сафар, сиз билан сиз хоҳламаган нимадир содир бўлса, сизда ҳар доим танлаш имконияти бор. Сиз квант чорраҳасига тушиб қоласиз. Агар жаҳлингиз чиқаётган бўлса, сиз бошқа йўлдан юргансиз. Сиз ёвуз дунё сари йўл олгансиз.
Агар сизга у ер ёқса, ҳаммаси яхши. Агар ёқмаса, ўзингизга: "Яшасин! Ҳаммаси яхши!" денг. Ва реалликка хуш келибсиз. Реалликда ҳаммаси яхши ва нейтрал. Фақатгина сизни фикрларингиз ва баҳоларингиз уларга турлича тус беради.
Сиз барча ҳаётий тажрибаларни хурсандчилик билан қабул қилсангиз, муаммоларингиз ўз-ўзидан ҳал бўлади. Ҳатто қайсидир маънода, уруш жанжаллар етишмаётгандек, туйила бошлайди. Агар етарлича жанжал қилиб олмаган бўлсангиз. Лекин шахсан менга тинч-тотув ҳаёт кўпроқ ёқади.
Атрофингиздаги борлиқ бу сизнинг аксингиз. Ҳаётингизда нимаики содир бўлса, барчасини ўзингиз тортиб олгансиз.
Ўз тажрибангизни ҳаёт билан ҳамжиҳатликда бўлишинг, ишончим комил, сиз кўп инсонларни бахтлироқ ва енгилроқ яшашига кўмаклашган бўласиз.
Яқинларингизга ҳам 💫 улашинг:
@psixologdilnoza