✅ 2025 йил 2 май куни Сеул шаҳридаги Сочхо полиция бошқармаси Миллий разведка хизмати билан ҳамкорликда олиб борилган тергов ишлари натижасида 5 нафар шахс, жумладан ўзбекистонлик наркотик гуруҳи раҳбари, савдогарлар ва ташувчилар қўлга олинганини маълум қилди.
Гуруҳнинг тўрт аъзоси ҳибсга олинди, бир нафар аъзо эса хорижга қочгани сабабли унга нисбатан Интерпол орқали қизил ахборот берилди.
Улар мамлакат ҳудудида мефедрон деб аталувчи синтетик гиёҳванд моддани тарқатганликда айбланмоқда.
Мефедрон — бу хорижий давлатларда метамфетамин ўрнини босувчи янги турдаги гиёҳванд модда бўлиб, ундан ортиқча фойдаланиш ҳолатида кучли қўзғалиш, ҳатто зўравонликка мойиллик (масалан, одамларнинг бўйнига тишлаш) каби ҳолатларга олиб келиши мумкин. Шу сабабли, уни “зомби-дору” деб ҳам аташади.
Қўлга олинган гумондорлар Ўзбекистон, Россия, Украина ва Қирғизистон фуқаролари ҳисобланади. Асосий жиноятчи — Ўзбекистон фуқароси — Telegram орқали гиёҳванд моддалар тарқатувчи канал очиб, дилерлар ва ташувчиларни жалб этган ва Кореяда яшаётган Россия ҳамда Марказий Осиё давлатлари фуқароларига йўналтирилган тарзда наркотик тарқатишни ташкил қилган.
Терговчилар улардан тахминан 150 грамм мефедрон ва 10 грамм марихуана мусодара қилган. Бу миқдор бир вақтнинг ўзида тахминан 1500 нафар одамга таъсир ўтказиши мумкин. Уларнинг ҳибсга олиниши бир йилдан ортиқ давом этган тергов ишлари натижасида амалга ошди. Тергов ишлари Сочхо полиция бўлими ва Миллий разведка хизмати томонидан 2024 йил февралда олинган маълумотлар асосида олиб борилган.
Полиция, шунингдек, улардан гиёҳванд модда харид қилган яна 10 нафар хориж фуқаросини қўлга олди ва шулардан 2 нафари ҳибсга олинди.
┈┈┈•✿~❁~✿•┈┈┈•
Дўстларга улашинг 👇
https://t.me/+kbjCHrnyumUzMWEy#social #korea # kriminal