Зухра Исаева, Жиззах вилояти Фориш тумани Ухум қишлоғида яшайди. 2-гуруҳ ногирони. 4 та фарзанди бор. 2 қизини турмушга берган, ўғли ҳам ногирон, кичик қизи ҳали мактаб ўқувчиси. Турмуш ўртоғи ҳеч қаерда ишламайди. З. Исаева ўзи ва ўғлига олаётган нафақа пули умумий ҳисобда 1.5 млн сўм атрофида бўлади. Аммо унинг айтишича бу пул дори дармон ва қорин тўйдиришга аранг етади. Оила истиқомат қилаётнан уй ўта абгор аҳволда. Уйда техникадан фақат телевизор бор. Музлаткич йўқ. Қишда бунинг кераги ҳам йўқ шекилли, чунки 2 хонали кулбанинг катта хонаси музлаб, шифтидан чакка ўтиб ётибди. Иккинчи хонадаги қўлбола печка таппи ёқиб иситилади ва шу ерда овқат пиширилади. Уйнинг томини ёпиш учун Falcon hanting solution компаниясига қарашли ов хўжалиги раҳбарияти томонидан тўсинлар ва шиферлар олиб берилган. Аммо уй эгасининг айтишича, уйни қайта кўтариш керак, чунки эски фундаменти йўқ деворлар томни кўтармайди. Уйга кирганда бирор озиқ-овқат кўрмадик. Ҳомийлар томонидан оилага ёрдам кўрсатилар деган умиддамиз. Сиз ҳам қўлдан келганча З. Исаевага ёрдам беринг. Ёрдам учун карта рақами 8600060750763667