"Афросиёб" поезди йўналишидаги воқеа
Самарқанд ҳудудидаги “Афросиёб” тезюрар поезди ҳаракатланаётган темир йўлга бетон бўлаги қўйиб кетилгани ҳақида видеолавҳа эълон қилган эдик.
Маълум бўлишича, ҳолат 14 январь куни соат 23:15 да "Зиёвуддин" ва "Навоий" станциялари ўртасидаги 3872-километрлик йўлда юз берган.
Темир йўлга бетон шпал ташлангани фавқулодда тормозлашни талаб қилган. Машинистларнинг профессионал ҳаракатлари туфайли жиддий оқибатнинг олди олинган.
Тўхтагандан сўнг, поезд техник гуруҳ томонидан кўрикдан ўтказилган. Маълум даражада шикастланганига қарамай, поезд кейинги ҳаракатланиш учун хавфсиз деб топилиб, ўз йўналишини давом эттирган ва соат 01:27 да Бухоро темир йўл вокзалига етиб борган.
Воқеа жойига «Зиёвуддин» темир йўл масофаси мутахассислари, транспорт хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари етиб борган. Воқеа сабаблари ва ҳолатлари текширилмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поездлар ҳаракати хавфсизлиги ва ишончлилигини таъминлаш учун зарур чораларни кўрмоқда.
✅@Zarnews_uz