#xabar #muftiy #anjuman
🗣 Шайх Нуриддин Холиқназар: Ирсий касалликларнинг олдини олишда жон, ақл ва насл муҳофазаси муҳимдир!
⏺Бугун, 30 октябрь куни пойтахтимизда “Орфан касалликлари ташхиси ва даволаш” мавзусида халқаро форум бошланди. Мазкур муҳим тадбирда дунёнинг 15 дан ортиқ давлатларидан делегациялар, соғлиқни сақлашга соҳасига доир вазирлик, халқаро ва маҳаллий ташкилот мутасаддилари турли эксперт ва мутахассислар иштирок этмоқда. Форум таниқли дин пешволари ва тиббиёт мутахассисларини бирлаштириши билан ҳам катта аҳамиятга бўлди.
❗Мазкур форум жамиятдаги энг оғриқли мавзулардан бири бўлган болалардаги ирсий-генетик касалликларнинг олдини олиш ва даволаш масалаларига бағишланади.
💬Форум иши давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🟢Халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, турли касалликларнинг олдини олиш ва даволашда диний-миллий қадриятларнинг ўрни, дин пешволари орфан касалликларининг маънавий, диний ва ижтимоий жиҳатларини муҳокама қилишга доим тайёр эканини таъкидлаб, беморлар дардига малҳам бўлиш, хусусан, ирсий-генетик касалликлар билан азият чекаётган ёш болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшиш савобли иш эканини алоҳида қайд этдилар.
Шунингдек, Ислом инсониятни бахтли-саодатли бўлиши учун дини, жони, ақли, насли ва молини муҳофаза қилишга чақириши, Аллоҳ таоло ҳаёт неъматини инсонларга омонат қилиб бераркан, уни муҳофаза қилишга амр этиши, ақлнинг улуғ неъматлиги, шу сабабли динимиз ақлга салбий таъсир қилувчи, унинг фаолиятини бузувчи зарарли нарсалар истеъмол қилишни тақиқлашини баён қилдилар.
Шу билан бирга, Аллоҳ таоло инсон наслини муҳофаза қилиш учун никоҳни жорий қилгани, у бузуқликнинг ҳар қандай туридан қайтариши, наслни муҳофаза қилиш йўлида никоҳ шартномасини тузишдан олдин икки томонни тиббий кўрикдан ўтишини ҳам маъқуллашини таъкидладилар.
💬Форум иши давом этмоқда.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook