Меҳрибон акажоним!
Бу дунёда ҳеч туганмас давлатимсиз,
Суянчиғим, Помир қадар савлатимсиз,
Ҳам ғурурим, ҳамда орим, шавкатимсиз,
Меҳрибоним акажоним раҳмат сизга!
Ғамга ботсам, кўнглим олиб кулдирасиз,
Эрка кўнглим меҳр билан тўлдирасиз,
Қалбда барча армонимни ўлдирасиз,
Меҳрибоним акажоним раҳмат сизга!
Қани мен ҳам ярасам бир кўрингизга,
Шукур қилиб яшайман мен борингизга,
Кўнглим тезда кўтарольмас сиздан ўзга,
Меҳрибоним акажоним раҳмат сизга!
Дард келганда тоғдай метин қалқонимсиз,
Саҳий кўнгли тўлиб-тошган уммонимсиз,
Ор-номусим сақлагувчи поспонимсиз,
Меҳрибоним акажоним раҳмат сизга!
Ота-онам туҳфа этган неъматимсиз,
Ерда Аллоҳ насиб этган жаннатимсиз,
Расулимга содиқ бўлган умматимсиз,
Меҳрибоним акажоним раҳмат сизга!
✍Мумтозбегим
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 |
💞DIYDOR SHIRINhttps://t.me/addlist/MJkQvxqRHTllMDky