zairah.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Хеч кимга аталмаган менинг сўзларим!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri




«Алхамду»ни унутган онинг,
Қабристонга бир бор бориб кўр...




Бандасига ёқаман деб Аллоҳнинг назаридан қолманг, тағин!


Китоб-энг яхши хадядир.


Ташаккурларим🌱


Инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди, тараққиётга хам эриштира олмайди.

©Иймон.




وَرَضِيتُ لَكُمُ ٱلْإِسْلَـٰمَ دِينًۭا‌ۚ

Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим.
(Моида , 3-оят)


«Ислом» сўзининг луғавий маъноси:
1. Ихлос.
2. Турли офатлардан саломат бўлиш.
3. Сулҳ ва омонлик.
4. Итоат ва бўйсуниш.

қаранг қандай гўзал дин вакилларимиз-а?!


Уч кеча-кундуздан ортиқ қасддан аразлаб юришнинг ҳукми шундайдир : агар мусулмон кишидан аразлаб юришни қасд қилган бўлса, харом бўлади, агар аразлаб юришни қасд қилмасдан , балки одоб бериш қасд қилинган бўлса ҳаром бўлмайди.

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф








Китоб хадя қилиш кунида , ўзим учун.

+1 )




Юз ёмонлиғ кўриб андин телба бўлдунг , эй кўнгул,
Яхшиликни кўз тутарсен ул паривашдин яна...




14-феврални , нафақат Бобур таваллуди деб, балки китоб совға қилиш куни деб ҳам кутаман...


Бир савол қизиқтирмоқда, шундай узун постлар ёзсам ўқийсизларми ёки шунчаки кўриб қўясизлар ҳолосми?


Борган сари севги , ишқ , дунё - барча хиссиётлар шунчаки ўткинчи эканлиги, нафсоний бир ишқ эканлигини англаб етяпман. Фақатгина Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг чек-чегараси йўқ ва у хақиқий ва якунланмасдир. Инсонларни ёқтиришингиз, суюшингиз мумкин , бироқ... Аллоҳни суйганчалик уларни суя олмайсиз. Уларга дардингизни айта олмайсиз.

Барча ичингиздагиларни Аллоҳ билгувчилигини хис этасиз ва фақатгина Роббул- Аламин бўлган зотгина сизга тўғри йўл кўрсатишини , сизга энг яхшисини раво кўргувчи эканлигига ишонасиз. Инсонлар , хиссиётлар - шунчаки , бизни Аллоҳга етишишимиз йўлидаги сабабчилардир.

Шундай экан, Аллоҳга таваккул қилишни, бу хаётдаги турли хил хиссиётларга берилмасликни, мусибат- қийинчиликни бир имтиҳон сифатида қабул қилишни , ҳаммага ҳам ишониб қолмасликни ўрганинг. Иншааллоҳ , бу йўлда сизга фақат яхшилик ва қувонч келур.

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.