Кимлар меҳнат стажи ҳисобланиши учун йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлашлари мумкин?
Бугунги кунда меҳнат стажига эга бўлмаган фуқаролар келажакда пенсияга чиқишлари учун иш стажига эга бўлишлари учун имконият яратилган.
Бунинг учун иш стажи етарли бўлмаган (камида 7 йил) фуқаролар йилига БҲМнинг камида бир баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлаб, меҳнат стажига эга бўлишлари мумкин.
Шунингдек, иш стажи пенсияга чиқиш учун талаб этилган иш стажига етмаган ҳолларда ҳам фуқаролар мазкур имкониятдан фойдаланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мазкур имконият фақат ишламаётган фуқаролар учун татбиқ этилиб, улар ўзини ўзи банд қилиш учун рўйхатдан ўтиб ижтимоий солиқни тўлашлари мумкин.
Пенсия жамғармаси Зафаробод туман бўлими