“Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан ЎзРнинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1025нинг айрим муҳим жиҳатлари
❇️ Бир қанча қонунлар ва кодекслардан “хўжалик юритиш ҳуқуқи” ва “давлат корхонаси” сўзлари чиқариб ташланган.
❇️ Фуқаролик кодексидан қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги 63-модда, унитар корхона тўғрисида 70, 71, 72 моддалар, хўжалик юритиш ҳуқуқи билан боғлиқ 176, 177 моддалар, давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф этиш тўғрисидаги 179-модда чиқариб ташланган;
❇️ Корпоратив шартнома тўғрисидаги 358-1-модда киритилган;
❇️ 962-модда қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилган:
“Икки ёки ундан ортиқ тижоратчи юридик шахс томонидан тузилган оддий ширкат шартномаси консорциум шартномаси ҳисобланади.”
Консорциум шартномасининг ўзига хос жиҳатлари 962-1-модада ёритилган.
❇️ “Адвокатура тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасидан “давлат корхоналари” сўзлари чиқариб ташланиши натижасида адвокат давлат корхонасида юридик хизмат ходими сифатида шартномавий ҳуқуқий асосда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлмоқда. Давлат корхонасидаги 3 йиллик юридик стаж стажировкадан ўтмаслик имтиёзини бермайдиган бўлди.
❇️ Энди қўрқмасдан “МЧЖ тўғрисидаги қонун” десак бўлади😉
❇️ Қонуннинг 14-моддаси қуйидаги мазмундаги қисм билан тўлдирилмоқда:
“Жамият устав фондига қўшиладиган қиймати БХМнинг 10 000 бараваридан кўп бўлган нақд пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳолаш қийматидан юқори бўлиши мумкин эмас”
❇️ Қонуннинг 34-моддасига қуйидаги мазмундаги қоидалар қўшилмоқда:
“Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси билан берилади ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади”.
❇️ Қонуннинг 45-1-моддасидаги “Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади” деган қоида ўзгартирилиб, “Активларининг баланс қиймати БХМнинг 100 000 бараваридан ортиқ бўлган, давлат улуши 50% фоиз ва ундан ортиқ бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади” деб талқин қилинди. Яъни ички аудит хизмати 50+ давлат улушили МЧЖда тузилиши лозим деган маъно келиб чиқяпти, активлари лимитга етган ҳар қандай жамиятда эмас.
Каналга уланиш 👉 @yuridikmaslakhat