Yunusxonеshon.UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


«Юнусхон Эшон» Масжидининг расмий телеграм канали.
https://t.me/yunusxoneshon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео
#муфтий_минбари

🌙 ТУҲМАТ ОҒИР ЮКДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


​​КЎЗГУГА ҚАРАБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓1618-CАВОЛ: Қибла тарафда кўзгу бўлган ҳолатда намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Фиқҳий китобларимизда жонли нарсанинг суратига қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилган. Аммо кўзгуга қараб намоз ўқиш макруҳ экани айтилмаган. Чунки кўзгудаги акс собит турмайди, шунинг учун у суратдан кўра кўпроқ сояга ўхшайди. Агар кўзгу намозхонни чалғитса, унга қараб намоз ўқиш макруҳ бўлади. Аммо чалғитмайдиган бўлса, кўзгу томонга қараб намоз ўқиш макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


ТЕЛЕФОНИНГИЗ ФОНИ УЧУН


🗓 18.04-25.04.2025 Фарғоналик туман Юнусхон Эшон масжиди

🕘 04:06 | Субх
⏰ 05:00 | Бомдод
🕘 05:30 | Қуёш
⏰ 12:45 | Пешин
⏰ 17:15 | Аср
⏰ 19:10 | Шом
⏰ 20:35 | Хуфтон

https://t.me/yunusxoneshon


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 АРШ СОЯСИДАГИ ЕТТИ ТОИФА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

https://t.me/yunusxoneshon


Дунёда бировга озор бериш

عَنْ أَبِي مُوسَى الأَشْعَرِيِّ رضي الله عنه، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ:
"إِنَّ اللَّهَ يُعَذِّبُ الَّذِينَ يُعَذِّبُونَ النَّاسَ فِي الدُّنْيَا"
(رواه مسلم)
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Аллоҳ дунёда одамларга озор берганларни азоблайди."
(Муслим ривоят қилган)
Ҳадиснинг маъноси:
Одамларга зулм қилиш ҳаром – кимки бошқаларга ноҳақ озор берса, Аллоҳ уни жазолайди.
Адолатли бўлиш керак – инсон фақатгина ўз манфаати учун бошқаларга зиён етказмаслиги лозим.
Дунёда қилган ҳар бир ишимизнинг оқибати бор – кимдир зулм қилса, Аллоҳ уни бу дунёда ҳам, охиратда ҳам жазолаши мумкин.
Натижа:
Бу ҳадис инсонларни бир-бирига меҳрибон ва одил бўлишга даъват қилади. Агар ҳар бир киши зулмдан тийилса ва бошқаларга озор бермаса, жамият тинч ва адолатли бўлади.
Аллоҳ таоло барчаларимизни зулмдан узоқ бўладиган, бошқаларга фақат яхшилик қиладиган бандаларидан қилсин!

https://t.me/yunusxoneshon


🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ
القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيه Астағфируллоҳаллази лаа
илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.

Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”
(Имом Абу Довуд ривояти).

https://t.me/yunusxoneshon


ТЕЛЕФОНИНГИЗ ФОНИ УЧУН


🗓 11.04-18.04.2025 Фарғоналик туман Юнусхон Эшон масжиди

🕘 04:21 | Субх
⏰ 05:05 | Бомдод
🕘 05:44 | Қуёш
⏰ 12:45 | Пешин
⏰ 17:10 | Аср
⏰ 19:05 | Шом
⏰ 20:30 | Хуфтон

https://t.me/yunusxoneshon


Х И К М А Т

Қози Шурайҳ айтадилар:

«Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаман:

👉Биринчиси — бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд айтаман.

👉Иккинчиси — мусибатга сабр бергани учун ҳамд айтаман.

👉Учинчиси — мусибат етганда истиржо айтишга тавфиқ бергани учун ҳамд айтаман, чунки истиржо айтиб, савоб умид қиламан.

👉Тўртинчиси — бу мусибатни динимдаги мусибат қилмагани учун ҳамд айтаман».

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

https://t.me/yunusxoneshon


Х А Д И С

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Қайси дуо яхши эшитилади?» деб айтилганида, у зот: «Кечанинг охирги қисми ва фарз намозлари сўнгида қилинган дуо», деб жавоб бердилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.

https://t.me/yunusxoneshon


Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу ўзлари бозорга боришни ёқтирмаган бўлсаларда, бозорда одам кўплиги боис у ерга борар ва ҳеч нарса харид қилмасдан, фақатгина ўтган-кетганга салом бериб қайтардилар.

Биз-чи?! Салом берган нотаниш инсонларга қўрқув, шубҳа, гумон, ҳайрат назари билан жавоб қайтарсак қайтарамиз, бўлмаса, йўқ. Ваҳоланки, саломга алик қайтариш фарз ҳисобланади.

Яна салом бериш суннат бўлган тўрт ҳолат борки, уларни ҳам кўпчилигимиз унутиб қўйганмиз:

1. Кичик болаларга салом бериш.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши ёш болалар ёнидан ўтаётиб, уларга салом берди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар», деди».

Имом Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилганлар.

2. Хайрлашаётганда салом бериб хайрлашиш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз бирор мажлисга борса, салом берсин. Агар (мажлисдан) туришни ирода қилса ҳам салом берсин. Биринчи (салом) охиргисидан ҳақлироқ эмас», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

3. Бир киши билан унинг биродари орасини дарахт, девор, тош каби тўсиқ бир муддатга айириб қўйса ва улар яна қайта кўришишса, иккинчи марта салом бериш.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизларнинг бирингиз биродарига йўлиқса, унга салом берсин. Агар улар орасини дарахт ё девор ёки тош тўсиб қўйса, сўнгра унга яна йўлиқса, яна салом берсин», дедилар».

Абу Довуд ривояти.

4. Жамоат билан кўришганда саломни уч марта такрорлаш.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор гап айтсалар, эшитувчи уни англагунича уч марта қайтарардилар. Агар бирор жамоага бориб салом берсалар, уч марта салом берардилар».

Бухорий ривояти.

Ҳозирда биз орамиздан меҳр-оқибат, ўзаро ишонч ва ҳурмат йўқолиб кетаётганидан, ғарбга тақлид кучайиб бораётганидан, тарбиялар бузилаётганидан, ҳаё пардалари йиртилаётганидан, мусулмонлар ўртасидаги ихтилофдан, тафриқадан, бирдамсизликдан шикоят қилмоқдамиз.

Агар буларнинг бари орамизда Исломий муҳаббатнинг етишмаслигидан бўлса, унда ишни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек салом ёйишдан бошлашимиз лозим.

Унутманг! Ўлган (муомаладан чиққан) суннатни қайта тирилтирган (муомалага киритган) инсонга, ўша суннатга амал қилганларнинг савобича ажр бор.

Шамсиддин Садриддин


Унутилаётган суннатни тирилтирайлик

Кўпчиликнинг ҳаётида кузатиладиган ҳодиса:
кўчада кетаётганингизда нотаниш инсон сизга илиқ салом берса, унга тараддудланиб алик қайтарасизда, кейин «қизиқ уни қаерда учратган эканман?! Нега менга бошқача салом берди?» деб ўйлаб қоласиз.

Чунки бизнинг онгимизда салом фақат танишга берилади, деган фикр шаклланиб қолган. Шунинг учун, бирор нотаниш одам бизга салом берса, алик олишдан аввал унинг кимлигини таҳлил қиламиз.

Аслида қандай бўлиши керак?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, иймон келтирмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг ёйинг», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Уламоларимиз ушбу ҳадисдаги «Орангизда саломни кенг ёйинг» жумласини «таниш-нотаниш барча - мусулмонларга салом беринг», деб шарҳлашган.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг афзал амал ҳақида сўралганда, у зот: «Таниган ва танимаган одамингга таом ва салом бермоғинг», деб марҳамат қилганлар.

Таассуфки, кўпчилигимиз фақатгина ошна-оғайни, қариндош-уруғ, қўни-қўшни ва ҳоказо таниш-билишларгагина салом берамиз. Нотаниш мусулмонни учратганда, унга салом бериш суннати аллақачон муомаламиздан чиқиб кетган.


❓ Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?

Савол: Ассалому алайкум!
🫥 Динимизда вафот этганлар учун 52 маросимини қилиш тўғрисида нима дейилган?

Жавоб: Ва алайкум ассалом!
🫥 Динимизда бу каби маросим йўқ. Тўғри, динимизда хайру эҳсон ва савобли амаллар қилиб, унинг савобини вафот этганларга бағишлаш бор ва бу тарғиб қилинган амалдир. Шу жумладан, имкони бўлса, маййитнинг ёки ўзининг яқинларини, ночор инсонларни чақириб, эҳсон дастурхони ҳам ёзиш мумкин. Албатта, бунинг ҳам савоби маййитга етиб боради. Аммо маййит учун турли кунларга мослаб маросим қилиш шариат талаби эмас. 52 кун деган маросим ҳам шулар қаторига киради. Буни динда бор нарса, албатта, 52 кун қилиш керак, деган эътиқодда бўлиш хато тушунчадир. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво маркази

https://t.me/yunusxoneshon










🇸🇦 Рамазон ойида Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидни 122 миллион мусулмон зиёрат қилди

Саудия Арабистони Рамазон ойида Макка ва Набавийдаги Масжид ал-Ҳарамни 122 286 712 миллион мусулмон зиёрат қилганини эълон қилди.

Худди шу даврда 16 558 241 киши Умра зиёратини амалга оширди.

Бундан ташқари, Рамазон ойида Масжидул Ҳаромда 75 573 928, Масжид ан-Набавийда 30 154 543 киши намоз ўқиди.

https://t.me/yunusxoneshon


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ХОЛИС УЧ АМАЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.