Манфаатлар тўқнашуви ва коррупцияга қаршимиз
📌Бугун Юнусобод тумани ҳокимлигида "Коорупцияга қарши курашиш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларининг олдини олиш" мавзусига бағишланган йиғилиш ташкил этилди.
➡️Шунингдек йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими мутахассиси С.Хусаинов сўзга чиқиб, маҳаллий давлат ҳокимият органларининг барча ходимлари келгусида коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига қарши кескин курашиш, юклатилган функционал хизмат вазифаларни қонун талаблари асосида сидқидилдан бажариш юзасидан тавсияларини берди.
❗️Мулоқотларда иш вақтида таниш-билишчилик, масъулиятзлик, тамагирлик ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, давлат хизматчисининг касб, этикаси, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда юклатилган вазифаларни ҳалоллик, масъулият ва садоқат билан адо этиш ҳақида тўхталиб ўтди.
Каналга аъзо бўлинг 👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram

✔️Унда Юнусобод тумани ҳокимлиги масъуллари, корхона ва ташкилот раҳбарлари,Тошкент шаҳар ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат бўлими мутасаддилари иштирок этди. Сўзга чиққанлар, бугунги кунда давлат ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг авж олишига ҳамда давлат ташкилоти ходимлари ўзининг ва яқин қариндошларининг манфаатларини кўзлаб давлат ва жамият манфаатларига зарар етказиш каби салбий ҳолатлар юзага келаётганлигига алоҳида тўхталди. Йиғилишда бу каби қонун бузилиши ҳолатларини олдини олиш юзасидан тегишли таъсирчан чоралар кўриш зарурлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунида белгиланган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловларга мунтазам амал қилиниши устидан доимий назорат ўрнатиш муҳимлигини маълум қилинди.