“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ҲАМДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
💢 Юнусобод тумани ҳокими Бохадир Абдувалиев “Шарқ Ҳақиқати” маҳалласида “маҳалла еттилиги” ва бириктирилган тижорат банкининг амалга оширилган ишлари ва келгусидаги режаларини муҳокама қилиб, сўнгра маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари ҳолати билан танишди.
☑️Ўрганиш жараёнида ҳоким, маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари ҳолати билан танишиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди.
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram

🔰Мулоқотда, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали йўлга қўйиш, аҳоли даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ажрим ёқасига келиб қолган ва низоли оилалар билан манзилли ишлаш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил этиш, солиқларни ундириш ва қарздорликни камайтириш, маҳалла бюджетининг даромадини ошириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан фикр алмашилди.
✅ Ўрганишда, маҳалладаги мавжуд захира ва имкониятлардан келиб чиқиб, лидер тадбиркорларни танлаб олиш ва уларга маҳалладаги тадбиркорлик қилиш ва ишлаш истагини билдирган аҳолини бириктириш, микро ва кичик лойиҳаларга дастурлар доирасида кредитлар ажратиш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича ҳоким ёрдамчиси ва “Ўзсаноатқурилишбанк” Шахристон филиалининг ҳисоботи ва келгусидаги лойиҳалари кўриб чиқилди ҳамда тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
☑️Ўрганиш жараёнида ҳоким, маҳалла ҳудудидаги ободонлаштириш ишлари ҳолати билан танишиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб берди.
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram