"Уч авлод учрашуви" – Аждодлар меросига муносиб авлод
🔰 Юнусобод туманидаги "Буюк Турон" МФЙ ҳудудида жойлашган Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети фаоллар залида маънавий-маърифий ҳамда маданий тадбир бўлиб ўтди. "Уч авлод учрашуви" тамойили асосида ташкил этилган ушбу тадбир "Аждодлар меросига муносиб авлод" ғояси остида ўтказилиб, ёшлар ва нуронийларнинг маънавий мулоқоти учун самимий муҳит яратди.
📌Тадбирда сўз олган нуронийлар ва фахрий меҳмонлар ёшларга ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва Ватанимиз тараққиёти йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, улар аждодлар меросини асраб-авайлаш, илм йўлида изланиш, Ватанга садоқат билан хизмат қилиш, миллий қадриятларимизни ардоқлаш каби масалалар юзасидан ёшларга ўз тавсияларини бердилар.
✅Туман маданият бўлими санъаткорлари тадбир давомида аждодлар меросидан баҳраманд этувчи жонли ижрода куй ва қўшиқлар тақдим этишди. Бу ҳикматли сўзлар ва руҳий озуқалар ёшларга куч-ғайрат бағишлади.
⏫"Уч авлод учрашуви" ҳақиқий маънода кўтаринки руҳда ўтди, ёшлар ва нуронийлар ўртасидаги маънавий ришталар янада мустаҳкамланди.
Бизни https://yunusobodtumani.uz сайтида кузатинг
Каналга уланиш👇👇👇
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram

💢Тадбир ЎзЛиДеП Юнусобод туман Кенгаши, Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши, туман "Нуроний" Кенгаши, Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети ҳамда Туман маданият бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.
🔰Тадбирда туман "Нуронийлар жамоатчилик кенгаши" аъзоси, "Дўстлик" ордени ва "Маънавий-маърифий ишлар аълочиси" кўкрак нишони соҳиби Аълохон Гиёсов, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳиби, шоира Ойшахон ая Нишоналиева, шунингдек, Афғонистон уруши иштирокчилари – майор Аброр Сагатов, катта лейтенантлар Акбаржон Зуннунов, Ғайрат Холмухамедов ва Жуманазар Ражабов тадбир меҳмонлари сифатида қатнашдилар.