МУНОСАБАТ
НАТАЛИЯ ВОРОПАЕВА
Халқ депутатлари Юнусобод туман кенгаши депутати
Куни кеча Қуйи палата мажлисида Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда кўп сонли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келаётгани, бугун улар ҳам давлат бошқарувида фаол иштирок этаётганлиги хусусида муҳим фикрлар билдирилди. Дарҳақиқат, мен ҳам мана шу Ватанда туғилиб,камолга етдим. Айни пайтда давлат ва жамият бошқарувида иштирок этаяпман. Жорий йилги сайловларда Ўзбекистон Экологик партиядан халқ депутатлари Юнусобод кенгашига сайландим. Бу зиммамга катта масъулият юклайди.
Мажлисда давлатимиз раҳбари Олий Мажлис ва маҳаллий кенгаш депутатлари ватанпарвар бўлиши, виждонли одам бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу биз туман кенгаши депутатларини ҳам руҳлантириб, туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга руҳлантиради. Ана шундай катта шижоат,интилувчанлик, янгича ёндашув асосида иш бошлашга ундовчи сўзлар ҳаётим ва фаолиятимда менга дастуриламал бўлишига ишонаман.
|🕊Telegram |📱Facebook |📱Instagram