Президент 2025 йил 14 февралда ёшлар билан ўтказган учрашувда ёшларни Ўзбекистоннинг олтин фонди деб атади. Бугун ёшлар ҳар томонлама етук, илмли, ташаббускорлигини турли йўналишлардаги халқаро мусобақаларда фаҳрли ўринларни эгаллаб исботламоқдалар. Албатта, мана шундай ютуқлар- мамлактимизда ёшларга яратилаётган имкониятларнинг натижасидир. Биз ёшлардан бунданда катта марраларни кутиб қоламиз. Зеро, юртбошимиз келгусида Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбек ва Алишер Навоийларни Янги Ўзбекистон ёшларидан кутмоқдалар.