ICRICH dan repost
Қоғозга эҳтиёж унинг алоҳида ардоқланилишига сабаб бўлган. Фиқҳий манбаларда қоғозни исроф қилмаслик борасида турли ривоятлар мавжуд. Жумладан, XIV асрда яратилган “Салоти Масъудий” номли асарда қуйидаги сўзлар бор: “Ҳайрату-л-фуқаҳо ва хижлату-л-фузалода келтурубдурки, “Хожа Абу Ҳафс Кабир Бухорий айтибдурлар: “Мен таҳоратсиз ҳолимда қоғозфурушлар расталаридан ўтмас эрдим”.
Шунингдек, “Ҳайрату-л-фуқаҳо” асарининг бошқа бир ўрнида Имом Абу Ҳанифадан қуйидаги ривоят баён этилган: “Агар таҳоратсиз бўлсанг қоғоз сотиладиган жойга борма. Бу мусулмонликни улуғлашдир. Ёзилган қоғозларни оёқости қилиш, ҳарфларни хор қилишдир”.
Қоғознинг ардоқланиши унинг қийматини ошишига ҳам сабаб бўлган. Аҳмад ибн Қож Варроқ (IX–X) 800 динорлик меросининг барчасига қоғоз сотиб олиб, йиллар давомида унга ҳадис ёзгани, Абу Али ибн Шиҳоб эса қоғознинг ўзидан 1025 дирҳам фойда кўргани, яъни, 5 дирҳамга қоғоз сотиб олиб, унга девон битиб 200-150 дирҳамдан сотганидан илк ўрта асрларда ҳам саноатнинг бу соҳасидан унумли фойдаланганлар талайгина эканлигини кўрамиз.
Ўша даврдаги қоғознинг нархини бошқа нарх-наволар билан солиштирадиган бўлсак: аскарлар 20 дирҳамдан маош олган, яхши даромад топадиган ҳунармандлар эса ойида 10-15 дирҳам пул топган, зотан, ҳунарманднинг бир ойлик иш ҳаққига 2-3та қоғоз сотиб олиш мумкин бўлган. Шу сабабли ҳам манбаларда қоғозни исроф қилмаслик ва қадрлаш борасида кўрсатмалар берилган.
Самарқандда қоғоз ишлаб чиқариш ҳозирги кунга қадар давом этиб келмоқда. Конигил қишлоғида ишлаб чиқариладиган қоғозлар хорижлик меҳмонлар эътиборида. Самарқанд ҳунармандлари ўзларининг қадимий қоғози шуҳратини янгидан тиклаш мақсадида илмий изланишларни олиб бориб, қадимий хомашёдан шу ернинг ўзида турли буюмлар тайёрламоқда.
#nomoddiymadaniymeros
Telegram | Instagram | Facebook