“Қамчиқ” довонида 2 килограммдан зиёд гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланди
Бугун, 2024 йил 20 ноябрь куни соат 01:10 ларда "Наманган" ЙПХ масканида ЙҲХХ “Қамчиқ” довони бўйича ЙПХ отряди ҳамда бошқа соҳавий хизматларнинг ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилган тадбир давомида "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланиб келган ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган Б.Й. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилганда, ушбу автомобиль салонида бўлган йўловчилар, 1984 йилда туғилган М.Ю. ва 1987 йилда туғилган Р.А.лар турли хатти-ҳаракатлари билан ходимларда шубҳа уйғотишган.
Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширув давомида йўловчиларга тегишли целлофан пакет ичидан 2 килограммдан зиёд ўткир ҳидли, жигаррангли кўринишидан гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда топилган.
Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, топилган модда ҳамда фуқаролар Фарғона вилояти ДХХ бошқармаси ходимларига тергов-суриштирув ишларини давом эттириш учун топширилган.
👉 @yoldauzb