Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тошкент шаҳрида адвокат ва юрист ушланди
Тошкент шаҳрида адвокат 1999 й.т. шахсга нисбатан 2024 йилда ЖИБ Яшнобод туман судининг ҳукми билан тайинланган 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси бўйича ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Хусусан у тайинланган жазони 4 йил муддатга камайтириб бериш эвазига жами 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ишга алоқадор бўлган, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг юристи ҳам адвокатдан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Банк юристи прокуратура органларидаги қариндоши орқали ёрдам бермоқчи бўлганлиги аниқланиб, ҳозирда бу борада тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳолат юзасидан адвокат ҳамда юристга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддасининг 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддасининг 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.