Ҳалолликнинг хикмати
Абдуллоҳнинг отаси Муборак, кўп йиллардирки бир бойнинг боғида боғбон бўлиб хизмат қилар экан. Кунлардан бир кун боғнинг эгаси келиб, унга (боғбонга) "Мен ширин анор ейишни истайман", дейди. Боғбон (яъни, Муборак) унга анор келтириб беради. Хўжайин анорни очиб, еб кўради. У нордон экан. Шунда унинг жаҳли чиқиб, "Мен сендан ширин анор келтиришни сўрасам, сен нордон анор келтирибсан-ку? Менга ширин анор олиб кел", деб ўшқирибди. Шундан сўнг ибн Муборак бошқа анор келтирибди, сўйиб кўрса, у ҳам нордон чиқибди. Бой дарғазаб бўлиб, учинчи марта анор сўрабди, бу сафар келтирган анор ҳам нордон чиқибди. Шунда хўжайини: "Нима, сен ширин анор билан нордон анорнинг фарқини билмайсанми?", - деб сўрабди.
У: "Билмайман", - дебди. "Наҳотки билмайсан",- деб сўрабди боғнинг эгаси. Шунда у: "Чунки мен шу пайтгача бу боғда пишган анордан сира еб кўрганим йўқ", - дебди. Хўжайини: "Нега емагансан?" – деганда, у: "Чунки сиз анордан татиб кўришга изн бермагансиз",- деб жавоб қилди. Унинг бу гапидан боғнинг эгаси бироз ажабланиб, тергай-тергай, ниҳоят, боғбоннинг гапи ростлигига амин бўлибди. Шундан сўнг унинг хўжайини олдида обрў-эътибори ва ҳурмати ошибди. Хўжайинининг бир қизи бўлиб, шу аснода жуда кўп совчилар келиб турган экан. Бир кун бой боғбонидан: "Эй Муборак, қизимни кимга турмушга беришни маслаҳат берасан?,- деб сўрабди. Шунда у: "Жоҳилия асрининг аҳли шуҳратига, яҳудийлар мол-дунёсига, насронийлар ҳусни жамолига, бизнинг умматимиз (мусулмонлар) эса дину-диёнатига қараб уйланадилар",- дебди. Унинг бу гапи хўжайинига ғоятда ёқиб қолибди, унинг ақл заковатига тан берибди. Бу гапни хўжайини онасига бориб етказибдида: "Қизимни Муборакдан бошқа бирон қишига турмушга бермайман",- дебди ва тез орада ўз муддаосига эришибди. Вақт-соати етиб, боғбон Муборак оиласида Абдуллоҳ ибн Муборак туғилган экан.
Косимов Максудали, Хўжаобод тумани бош имом-хатиби