💠ИНГИЧКАЛИКЛАР УЧУН МУНОСИБ ТУҲФА
🔹Бугун Ингичка қўрғонида Машраб номли жомъе масжидининг янги биносини очилишига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими Г.Алимова, шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ғ.Исломов, Мусулмонлар идораси вакили, шаҳар имом хатиблари, нуронийлар иштирок этдилар.
🔹Ушбу кўркам масжид биносининг муборак Рамазон ойи арафасида фойдаланишга топширилиши ингичкаликлар учун муносиб туҳфа бўлди. Тадбирда сўз олганлар замонавий кўринишдаги масжид билан қутлаб, унинг халқимизга хос бўлган эзгу анъана хашар йўли билан амалга оширилишида муносиб ҳисса қўшган ингичкаликларни меҳнатларини эътироф этдилар.
-Мазкур муҳташам бинода бу йилги Рамазон ойи ибодатлари ўқилиши, бу албатта мамлакатимизда намозхонларнинг эмин - эркин ибодат қилиши учун яратилаётган шароитларнинг натижаси эканлигини таъкидладилар.
Нуронийлар бу каби хайрли ишларнинг бардавом бўлиши, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини тилаб дуога қўл очдилар.
📱
@YangiKQ