Пешку туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхоносида таъмагирлик, дори дармонларни талон тарож қилиш, атайлабдан суний навбат пайдо қилиб тиббиёт ходимлари эса уларни қабул қилмаслиги, мавжуд тиббиёт ходимлари ўз касб уставини билмаслиги аниқланибди ! Энг қизиги бу ҳолатни биз эмас, сиз эмас яп янги туман ҳокими шахсан бориб аниқлаб ўзининг расмий каналиги "тап" тортмасдан биз қора халқ солиқ тўловчиларга маълум қилмоқда. Жимгина келишиб соққани олмайдими ? Бунча бу одам биз қора халқни уйлайди. Ахир Вахоб Ҳамидович қанчадан қанча қийналиб корупционер кадрларни топиб келиб аранг бир тиббиёт соҳасида бизнесини юритиб юрган эди. Бу янги ҳоким келиб бир кунда ҳамасини дабдала қилди қўйди. Бечора "балницадаги қоракўзлар" энди бир орзи ҳавасини жойга қўйиб арзимаган 500-600 млн турадиган шалдироқ машиналарда юрган эди. Эҳ чакки бўптида ! Вазият шу туришда давом этса одамлар касалхонага бориб соғаядиган бўлишади. Ҳалиям эрта қайтинглар бу йўлдан баракатопгурлар !