Диққат ! Тезкор ! Пешку туман ахолиси уйма уй юрган фрибгарлардан сақланинг. Ҳозирда туманимизда уйма уй юриб одамларга ўзини бир кадаст палатасидан, бир ягона дарчасидан ва яна бир қарасангиз туман ҳокимлигидан деб таништириб ҳеч қаерга рўйхатга олинмаган уй рақамларини турли нархларда 30-100 минг сўмгача пуллаб юрмоқда. Бу фрибгарларга энг ачинарлиси Маҳаллалар уюшмаси Пешку туман бўлими бошлғи С.Сирожов хизмат ваколатидан чиқиб сохта "рухсатнома" таёрлаб берган. Афсуски бу фрибгарлар бундан бир йил муқаддам сохта QR кодлик уй рақамларини бериб бутун бошли Бухоро вилояти ахолисини чув тушириб миллиарлаб даромад қилишга эришган эди. Майли бир янглишибди деб индамаган эдик. Бу безбет сохтакорлар энди эса бир йил олдин берган рақами нотўғри эканлигини содда халққа уқтириб янги рақам олиш кераклигини айтиб янгидан янги найрангларни ишга солмоқда. Бутун бошли Пешку туман аҳоли хонадонларини чув тушириб рақам тарқатиб шилгани етмагандек, одамларни шахсий малумотларини йиғиб олиб кетмоқда. Ушбу сохта кадастр, ягона дарча ва ҳоказо ташкилотларга ишловчи уддабуронларни ва унга ҳуқуқий томонидан кўмаклашган мансабдорларни ҳаракатига ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар ҳуқуқий баҳо беришини сўраймиз.