Мингбулоқда сув хўжалигида янги босқич: «Сариқсув» коллектори орқали қўшимча сув захираси яратилади
Мингбулоқ тумани ҳокими Аҳрорбек Мансуров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ тумандаги қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини ўрганиш мақсадида Навоий ММТП ҳудудида жойлашган «Сариқсув» коллекторида бўлди.
Ушбу коллекторда фермерлар ташаббуси ва иштирокида тўсма қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа якунлангандан сўнг, «Сариқсув» коллекторидан насос орқали Зардарё каналига қўшимча равишда секундига 6 метр куб сув олиш имконияти пайдо бўлади. Бу эса сув таъминотидаги муаммоларни қисман ҳал қилиш билан бирга, деҳқончиликни янада самарали ташкил этишга хизмат қилади.
@yangicha_mingbuloq