#Очиқ_мулоқот
Халқаро “Гуллар фестивали” – меҳнаткаш Наманган халқининг байрами!
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун марказий ва маҳаллий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан учрашди.
Янги Наманган туманидаги “Ахсикент” меҳмонхонаси конференц залида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда яқинлашиб келаётган 64-халқаро “Гуллар фестивали”га пухта тайёргарлик кўриш ва нишонлаш масаласи асосий эътиборда бўлди. Бу борада ОАВ ходимлари, журналист ва блогерларнинг таклифлари тингланди.
Хусусан, фестивал доирасида амалга ошириладиган ободонлаштиришдан тортиб, маданий тадбирларни ташкил этиш, туризм йўналишида янги локацияларни яратиш, тарғибот-у фаолларни рағбатлантиришгача бўлган масалалар юзсидан атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди. “Ўзбекистон 2030” стратегиясининг "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил иқтисодиёт" йилида амалга оширишга оид Давлат дастури ва экология масалалари ҳам қамраб олинди.
Вилоят раҳбари халқаро “Гуллар фестивали” Наманган брендига айланган экофестивал эканлигини, шундан келиб чиқиб, бу йилги тадбирларга ўзига хос тарзда пухта тайёргарлик кўриш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube

Тўртинчи ҳокимият сифатида эътироф этилган ОАВ соҳаси жамият ижтимоий-иқтисодий ривожида бевосита фаол иштирокчи ҳисобланади. Вилоятнинг ҳар томонлама тараққий этиши, ободончилик, туризм, халқаро даражадаги фестивалларни кенг тарғиб этишда уларнинг муносиб ҳиссаси бор.