⚡️Ўқитувчиларни хурсанд қиладиган янгиликлар ҳам йўқ эмас...
Вазирлар Маҳкамасининг 425-сонли қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилди. Баъзи ўзгаришлар кўпчилик педагог ходимларга ёқмагани рост. Аммо мазкур қарорда уларни хурсанд қиладиган янгиликлар ҳам йўқ эмас. Чунки ушбу ҳужжат билан «Халқ таълими вазири жамғармаси тўғрисида»ги Низом ҳам тасдиқланди.
Халқ таълими вазири жамғармаси орқали эса тизимда фаолият юритаётган малакали педагог кадрлар ҳар ойлик қўшимча устама, илғор ходимлар эса бир марталик пул мукофоти олишлари мумкин.
Малакали педагог кадрларга бериладиган ҳар ойлик устама ҳамда бир марталик пул мукофот суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари яъни ҳозирги вақтдаги 5 млн 60 минг сўмни ташкил этади.
Ҳар ойлик устама тўланадиган номзодларни саралаш ишлари Вазирлик томонидан тузилган ҳамда фаол жамоатчилик вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Ҳар ойлик устама у белгиланган кундан бошлаб 9 ой давомида, бир марталик пул мукофотлари Халқ таълими вазирининг буйруғи чиққан вақтдан бошлаб тўлаб берилади.
❕Эътибор беринг, ушбу устамаларни қўлга киритган ўқитувчилар ойлик маошидан ташқари ҳар ойда 5 млн 60 минг сўмдан қўшимча ҳақ олишга эришади. 9 ойда бу сумма 45 млн 540 минг сўмни ташкил қилади. Тўғри ушбу устамаларни қўлга киритиш учун бир қанча синовлардан ўтишга тўғри келади. Аммо ўзига ишонган малакали педагог ходимлар бу синовлардан бемалол ўта олишига ишонамиз.
P.S: Устама ва бир марталик мукофот пулига давогар педагог ходимларни саралаш ишлари қай тартибда олиб борилиши ҳақида кейинроқ қўшимча маълумот берамиз.
⭕️ Батафсил: @xtvtashishlari